Biscotti
+99893 5104608
Сизни ширин таом билан меҳмон қилиб, суҳбатлашишга чорлайдиган шинамгина, кўркам қахва уйи. Дўстлар даврасида ёки романтик кеча учун энг маъқул жой.
Biscotti аслида жуда қадимий Италия печеньеси, уни узоқ вақт сақлаш учун ўйлаб топишган. Баъзи тарихий ёзувларда бу ширинликни Biscotti ёки biscotus деб аташган ва кўплаб римлик легионерларнинг суюкли печеньелари бўлган. Бугунги кунга келиб Biscotti ширинлиги экспрессо ва капучино қахваларига қўшиб бериш урфга кирган.
Biscotus лотинчадан икки маротаба пиширилган печенье маъносини англатади. Аввал печеньени пишириб олишар эди, иккинчи бор эса ширинликни қуритишар эди ва айнан мана шу услуб туфайли узоқ вақт сақлаш имкониятига эга бўлганлар. Ҳозирда Biscotti ичини турли ҳил масалиқлар билан тўлдириб пиширишмоқда.
Бу масканда эса хақиқий саръёг ва жигарранг шакардан ичига ёнғоқ ёки қуритилган ўрик қўшиб таёрланган Biscottiни татиб кўриш имкониятига эгасиз. http://myday.uz/eda/restorani-i-kafe/biscotti
ИЗОҲЛАР 0