ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Ресторанлар ва кафелар

Hyatt Regency меҳмонхонаси

Юнусобод тумани, Навоий кўчаси, 1А
Hyatt Regency меҳмонхонаси
Телефон
+99871 2071234
+99871 2071234
Ўртача ҳисоб
150 000

Hyatt Regency беш юлдузли меҳмонхона Khiva ресторани, спа-салон, фитнес-марказ, томдаги итальян пиццерияси, 300та хона ва катта тўй тантанаси учун залдан иборат.

БАНКЕТ ЗАЛИ

Regency Ballroom зали 855 кв.м.ни ташкил этади. Тошкентда никоҳ маросимларини ўтказиш учун ажойиб жой ҳисобланади. Катта тадбирни ўтказиш бўйича барча ташкилий ишларни ўз зиммасига олган ҳолда бал залига алоҳида киришни ва аввалдан ўйланган дизайни таклиф этади. 

АНЖУМАНЛАР ЗАЛИ 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси ичида тўртта ҳар хил турдаги анжуманлар зали бор. Ҳар бир зал маълум бир аудитория ва тадбир учун мўжалланган. Дипломатик учрашувлар, маҳорат-дарслари, тренинглар ва бошқа кўпгина йиғилишлар учун ватанпарварлик руҳида номланган Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро заллари жуда ҳам мос келади. 

РЕСТОРАНЛАР 

Биринчи қаватдаги Khiva ресторани кун давомида ишлайди. Тушликка ва кечки овқатга бу ерда ўзбек ошхонаси ва ўрта осиё таомларини танаввул этиш мумкин. Мазкур ресторанга нафақат меҳмонхона меҳмонлари, балки маҳаллий аҳоли ҳам ташриф буюриши мумкин. 

Ёзги айвончани ўзи ичига олган ҳолда 180 кишига мўжалланган.

Sette Pizza Bistro - меҳмонхонанинг 7-қаватида жойлашган, ёзги айвончага эга аутентик итальян пиццерияси. Пиццерия кун давомида ишлайди. Бу ерга ҳам меҳмонхона меҳмонлари билан бир қаторда, маҳаллий аҳоли ҳам ташриф буюриш имконига эга. Бу ерда фақатгина итальян пиццасини ва шаробини шунингдек, махсус технология асосида тайёрланган музқаймоқ тортиқ этилади. Ошхона бош ошпази Алесандро. У Ўзбекистонга Hyatt Regency Tashkent раҳбарияти томонидан махсус таклиф асосида Италиядан ташриф буюрган.

ХОНАЛАР 

Hyatt Regency Tashkent меҳмонлар учун 300та кенг хоналарни таклиф этади, жумладан 38та люкс хона, саккизта бизнес-люкс хона, 5та димпломатик люкс ва битта президент люкси.

ТРЕНАЖЕР ЗАЛИ

Меҳмонлар замонавий талабларга жавоб берувчи совуқ кунларда иситгичли тизимга эга 20 метрли ёпиқ ҳовуздан, дам олиш зонаси, фитнес-марказдан фойдаланиш ва баҳраманд бўлиш имконига эгалар. Шунингдек, йога ва пилатес бўйича гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш учун мўжалланган зал мавжуд. Тошкент аҳолиси ҳам абонемент ҳарид қилган ҳолда бу ерга ташриф буюришлари мумкин. 

ARYA СПА

Arya машҳур бренд спа-салони косметик ва массаж муолажалари учун. Турк ҳаммоми ҳам бор. Балилик менеджер Ни Ваян Сери, Hyatt раҳбарияти таклифи бўйича Ўзбекистонга салон ходимларига ўз тажрибасини ўргатишга, унинг фаолиятини бошқариш учун ташриф буюрган. 

 

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг