ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кинотеатрлар

Lokomotiv истироҳат боғининг шарқий боғидаги Open Air Cinema

Темур Малик кўчаси (собиқ «Зафар диёр»)истироҳат боғи
Lokomotiv истироҳат боғининг шарқий боғидаги Open Air Cinema
Мўлжал
Lokomotiv истороҳат боғининг шарқий қисми
Телефон
+99890 9226883
+99890 9226883
Lokomotiv Amusement Park истироҳат боғида очиқ ҳавода янги кинотеатр.
Ҳовузнинг ёғочли террасасида кинотеатрнинг ўтириш ўринлари жойлашган. Одатий кинотеатр ўриндиқлари ўрнига томошабинлар “Бинбеги” мебелида қулай жойлашиб, фильм томоша қилишлари мумкин. Меҳмонларга қулайлик тариқасида 8 та бир ўринли ва 12 та икки ўринли бинбегилар мавжуд. 
 
Open Air Cinema,  Lokomotiv боғи Шарқий қисмининг ташкил этувчи қисми бўлиб, алоҳида турган кинотеатр эмас. Шу сабабли чипталар ўрнига Шарқий боғга кириш учун тўлов амалга оширилади. Шарқий бағга кириш катталар учун 10000 сўм, 12 ёшгача бўлган болалар учун 5000 сўмни ташкил этади.
 
Шарқий боғда сиз сокин ерни топиб ноёб дарахтлар орасида олмахонларни кузатиш, ҳовуздаги олтин балиқчаларни томоша қилиш, бепул wi-fiдан, ёзги кафе-бардан фойдаланиш ва кеч тушганда ажойиб кино кўриш имконига эгасиз.
 
Кинотеатр тижоратни кўзламаганлиги сабабли сиз у ерда фақатгина жаҳон классик киноларини томоша қилишингиз мумкин бўлади. Фильмлар намойишидан бохабар бўлиш учун албатта мунтазам равишда сайтимизни кузатиб боринг. 
Ушбу очиқ ҳаводаги кинотеатр асосан ёз мавсуми учун мослаштирилган албатта. 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг