alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Dance Music Fest 2018

Dance Music Fest 2018

17 ва 18 август кунлари «Туркистон» саройининг ёзги майдонида Dance Music Fest 2018 фестивали бўлиб ўтади. Меҳмонларни жаҳон электрон мусиқасининг MARUV гуруҳи, Firebeatz  дуэти ва Mr. White каби юлдузларининг чиқиши кутади. 
Дастурда: 

17 август - Black Party, унда Мартин Гаррикс, Келвин Харрис ва Тиесто билан ҳамкорликдаги Dear New York, Helicopter каби хитлари билан танилган Firebeatz дуэтининг чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, саҳнада KMRN, DJ Sam, Ali & Ochil, Trace’лар ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

18 августWhite party, MARUV – «Голос страны. Перезагрузка» лойиҳасининг финалисти, иқтидорли вокалист – Анна Корсун томонида қўшиқлари ёзиладиган ва ижро этиладиган мусиқий лойиҳа оқшомнинг махсус меҳмони бўлади. Унинг энг машҳур треки Drunk Groove чартларнинг энг юқори поғонасини эгаллаб, радиоэфирлардан тушмай келмоқда.

Кечанинг иккинчи хедлайнери Sensation мега-оқшомларининг резиденти ва white-party’нинг «юзи» - диджей Mr. White бўлади. Шнингдек Flextra, Vagan, Alisson, Madstage’лар мусиқий кайфият улашадилар.

Чипталар нархи: 150 000 сўм (бир кун учун), 200 000 сўм (икки кун учун). Dance Music Fest 2018’га чипталарни «Туркистон» саройи кассалари ва Myticket.uz сайтидан харид қилишингиз мумкин.

Мазкур анъанавий фестивални ўтказишдан асосий мақсад – юртимизнинг турли шаҳарларида ижод қилаётган иқтидорли ёшларни кашф этиш. Фестиваль «Ёшлар гиёҳвандликка қарши» шиори остида ўтказилиб, бир майдонда электрон мусиқа бастакорлари, ижрочилари ва шунчаки шинавандаларини бирлаштиради.

Фестиваль илк маротаба ўтган йили ёзда ўтказилиб, уларнинг махсус меҳмонлари таниқли дижейлар Бурак Йетер ва россиялик дижейлар гуруҳи Swanky Tunes бўлди.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг