alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Хосе Каррераснинг Тошкентдаги концерти

Хосе Каррераснинг Тошкентдаги концерти

17 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида испан операчиси Хосе Каррераснинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади.
Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталарнинг бир қисми 11 декабрь, душанба кундан бошлаб, «Истиқлол» санъат саройи кассаларида, маҳаллий ҳаражатларни қоплаш мақсадида сотила бошлайди, шундай қилиб, юртимиз аҳлида афсонавий испан тенорининг концертига тушиш имконияти бўлади. 
Маълумотлар учун телефон: +99871 2459251, +99871 2459262, +99871 2459073

Хосе Каррерас – испан опера хонандаси. Хонанда репертуарида – 66 та опера ва 600 дан ортиқ турли услубдаги – бароккодан тортиб, замонавий мусиқагача – концерт асарлари мавжуд. 
Хосе Каррерас жаҳоннинг энг обрўли концерт майдонлари – «Ла Скала», Нью-Йоркдаги «Метрополитен-опера» театрларида концерт берган. 
1988 йилда Каррерас «Хосе Каррерас лейкемия билан курашиш Халқаро фонди»га асос солган.

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг