alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Илк симфоник open-air

Илк симфоник open-air

9−10 сентябр кунлари Тошкентда илк маротаба очиқ ҳавода симфоник концерт бўлиб ўтади. Мазкур ҳодиса Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрининг 88-театр мавсуми очилишига бағишланади. Катта театр симфоник оркестри дирижёр Бобомурод Худойқулов бошчилигида ижро қилади. Театр яккахонлари ва балет жамоалари жаҳон классикаси композицияларини намойиш этадилар. Шунингдек, илк симфоник open-air да ўзбек мумтоз операсидан миллий ариялар ижро этилади.
Чипталарни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрининг кассаларида ва kassa.uz сайтиа ҳарид қилишингиз мумкин.
Чипталар нархи: 100 000 сўмдан 1 300 000 сўмгача.
Ўтказилиш вақти: 19:30
Маълумот учун телефонлар: +99871 2339081, +99871 2321948, +99871 2002025

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг