ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
ТАҚВИМ
Концертлар ва шоу

La Scala театри юлдузларининг гала-концерти

26 ноябр, Сеш

26 ноябрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида La Scala театри юлдузлари, айнан Жованни Гальярдо (баритон), Массимилиано Пизапиа (тенор), Марина Начкебия (сопрано) иштирокидаги гала-концерт бўлиб ўтади. Концерт Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ҳамроҳлигида дирижёр Камолиддин Ўринбоев раҳбарлигида бўлиб ўтади. Дастурдан Ж.Вердининг «Травиата», «Риголетто», «Трубадур», Ж. Бизенинг «Кармен», Ж. Пуччинининг «Тоска», «Богема», Г. Доницеттининг «Любовный напиток», В.А. Моцартнинг «Дон Жуан», П. Чайковскийнинг «Евгений Онегин» операларидан яккахон партиялар ва дуэтлар, машҳур италян қўшиқлари ва бошқалар ўрин олган.

Жованни Гальярдо – баритон, Миландаги  La Scala театри, Римдаги «Театроделл'опера», «Массимо» Палермо театри, Генуадаги «Театро Карло Феличе», Кальяридаги «Беллини» театри, Катания шаҳар театри, Веронадаги Театро Filarmonico, Пекин Миллий ижро санъати маркази солисти Бруно Кампанелла, Даниэль Хардинг, Даниелорен, Юбер Судан ва Мён-Вун Чунг каби нуфузли дирижёрлари билан гастрол сафарларида саёҳат қилади.

Массимилиано Пизапиа – тенор, Миландаги  La Scala театри, Цюрихдаги «Опернхаус», Мюнхен давлат операси, Гамбург давлат операси, Вена давлат операси, Лейпцигдаги «Опернхаус», Буэнос-Айресдаги «Колон» театр, Туриндаги«Театро Реджо» , Парма шаҳридаги Реггио театри, Париждаги «Бастилия»  операси ва бошқа кўплаб театрларда ёрқин карьера қилган.

Марина Начкебия – сопрано, Москва консерваториясида таҳсил олган (профессор Зураб Соткилава синфи). 2014 йилда уша ерда аспирантурани битирган. Монсерат Кабалье номидаги (2012), Лучано Паваротти номидаги(2012), Франсиско Виняса номидаги ( 2013), Риккардо Дзандонаи номидаги(2013) халқаро танловлар лауреати .Унинг ажойиб овозини Парма шаҳридаги «Реджо» театри, Пиаценза шаҳридаги Театро Муниципале, Катания шаҳридаги Массимо Беллини театри, Милан шаҳридаги LA SCALA театри каби Италиянинг энг яхши театрларида эшитиш мумкин.

Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар нархи: 200 000 дан 1 250 000 сўмгача
Маълумот учун телефон: + 99871 2072072

Бошқа тадбирлар
Концертлар ва шоу
La Scala театри юлдузларининг гала-концерти
26 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Концертлар ва шоу
Humo Arenaда Филипп Киркоров концерти
18 декабр
Хозирча хеч ким бормайди
Концертлар ва шоу
Севара Назархон концерти
21 декабр - 22 декабр
Хозирча хеч ким бормайди

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг