Next Level ҳип-ҳоп гуруҳи концерти
16 август куни «Туркистон» санъат саройида Next Level ҳип-ҳоп гуруҳининг концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу концертда таниқли Ўзбек хонандалари, репер Shoxrux, DJ Piligrim, DJ Bella шунингдек хафта давомида Марказий темирйўлчилар маданият саройида ўтказилган ҳип-ҳоп машғулотлари иштирокчилари иштирок этади.
Next Level ҳип-ҳоп гуруҳ аъзолари:
Lino Delgado (Leanski) - 30 йилдан ортиқ тажрибага эга рақс устаси;
Michael Dottin (ADUM⁷) - продюсер, рассом ва тадбиркор;
MC Dahlak Brathwaite - мусиқачи, актёр, шоир ва муаллим;
Princess Cut (DJ) - кўплаб мамлакатларга саёҳат қилган атланталик DJ;
MC Mahogany Jones - овоз ёзиш ва саҳна устаси, фаол жамоатчи;
Junious Brickhouse (House) - қатор муокофтлар соҳиби, рақс муаллими, Next Level раҳбарларидан бири саналади.
Ўтказилиш вақти: 19:00
Чипталар бепул ва тугагунга қадар тарқатилади.
Уларни Марказий темирйўлчилар маданият саройида олиш мумкин.
Маълумот учун: +99871 1402441
ИЗОҲЛАР 0