alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Шарқ тароналари» Халқаро мусиқий фестивали

«Шарқ тароналари» Халқаро мусиқий фестивали

25 августдан 30 августдан Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XI Халқаро мусиқий фестивали бўлиб ўтади. Фестивал тайёргарликларига бағишланган матбуот анжуманида берилган маълумотларга қарганда бу йилги «Шарқ тароналари»да илк маротаба Ямайка, Малави, Мьянма ва Уругвай давлатлари қатнашади. «Шарқ тароналари» 250дан ортиқ чет эл санъаткорларини бир ерда жамлайди.
Фестивалнинг фаҳрли меҳмонлари сифатида ЮНЕСКО вакиллари, МДҲ, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва бир қатор чэт давлат вакиллари қатнашадилар. 
Фестиваль доирасида тадбирлар нафақат асосий саҳнада, балки мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва истироҳат боғлари, қилоят марказларида ҳам бўлиб ўтади. 
Бу йилги «Шарқ тароналари»да 5 метрга 8метр бўлган ўлчамдаги видеомониторлардан фойдаланиш режалаштирилган.
Ўтказилиш жойи: Регистон майдони 
Маълумот учун телефон рақамлар: +99871 2506133, +99895 1442545

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг