ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Креатив

8 март учун совға ғоялари

4557
0
Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида совға учун бош қотираётганлар учун Myday турли вариантларни тақдим этади. Дўконлар манзиллари ва нархлар бугунги шарҳимизда:

 
Аёллар марказларига абонементлар – агар совға танлашда адашишдан чўчиётган бўлсангиз зўр танлов. Мазкур совға ёрдамида яқинингиз ўз вақтини завқ билан ўтказиши мумкин.
 
alt
 

Volna.uz

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик проспекти, 79 А
Мўлжал: Inkonel бизнес маркази
Телефон:  +99890 3550525
Нархи (рақс ва фитнес): 
106 000 сўм – 12 машғулот, 
96 000 сўм – 8 машғулот
 

Тонус Клуб

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 21А
Мўлжал: «Старт» стадиони рўпарасида
Телефон:  +99871 2862009
Нархи: 740 000 сўмдан  1 950 000 сўмгача (12 тадан 120 тагача фитнес-машғулотлар)
 

Sogdiana аёллар клуби

Манзил: Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 56/32
Мўлжал: «Аския» бозори
Телефон: +99871 2532171, +99871 2009911
Нархи: 300 000 сўм («ўз ўзига визажист», «hairstyling» ва «Fashionстиль» курсларини ўз ичига олади)
 

Сув муолажаларига абоненмент– бундай совға билан аёллар нафақат ёқимли ҳордиқ чиқариш, балки қоматни яхшилаш имконига эга бўладилар, ахир буёғи баҳор ;) 

alt
 

Солнечный город

Манзил: Сергели тумани, Спутник-7
Мўлжал: "Феруза" дўкони
Телефон: +99871 2152837, +99893 5580908
Нархи: 1 час - 100 000 сўм (6 кишигача бўлган жамоа)
Нарх ўз ичига олади: бассейн, турк хаммоми, фин саунаси
 

AQUARIUS саломатлик клуби

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 107а
Мўлжал: Бодомзор метро бекати
Телефон: + 99871 1403969
Нархи: аква-аэробикага абонемент - 246 700, 
Тренажер зали, сауна ва бассейнга абонемент – 470 000 сўмдан 740 000 сўм
 

Life Fitness Elit Club

Манзил: Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 7
Мўлжал: Собиқ Навоий қаторлари
Телефон: +99871 2448800, +99898 3122442
Нархи: Тренажер залига абонемент - 200 000 - 500 000 сўм, аэробика - 200 000 сўм, аква-аэробика - 220 000 сўм
 

Спа муолажаларига сертификат– ҳозирда турли туман роҳатбахш спа муолажалари мавжуд. Бундай совға билан сиз аниқ нишонга уришингиз шубҳасиз!
 
alt
 

Spa Salon "Silver Rain"

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур проспекти, 95 А
Мўлжал:  Orient Business Centre
Телефон: +99871 1294999
Нархи:  413 000 сўмдан 858 000 сўмгача
 

Spa Shans

Манзил: Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 58-бино
Мўлжал: “Jumanji” ресторани
Телефон: +99871 2559626, +99894 6365726
Нархи: 100 000 сўмдан
 

SPA and Wellness «Гўзаллик элчихонаси» маркази

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Орол кўчаси, 12а
Мўлжал: "САЁХАТ" Меҳмонхонаси
Телефон: +99871 2671100, +99871 2671059, +99871 2671778
Нархи:  60 000 сўмдан 

 
Косметиканинг тури кўп. Совға эгасисиз танлаш жуда мушкул, лекин шундай косметик воситалар бор, уларни танлаб адашмайсиз. Масалан арома-ёғлар, ванна учун кўпиклар, шифобахш ўтлар ва шу кабилар. 
 
alt
 

Samarqand Darvoza СКМ

Манзил: Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 5А
Мўлжал: "Korzinka.uz" супермаркети
Телефон: +99871 2050055
 

City Centre Orzu

Манзил: Миробод тумани, Зарафшон кўчаси, 1 уй
Мўлжал: Ўзбекистон академик рус драма театри
Телефон: +99871 2363527
 

«Next» СКМ

Манзил: Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 6
Мўлжал: Алишер Навоий боғи
Телефон: +99871 2002233
 

Megaplanet

Манзил: Юнусобод-11, Ахмад Дониш кўчаси, 2 Б уй
Мўлжал: "Универсам" дан кейинги бекат, Ахмад Дониш тарафга
Телефон: +99871 1508751
 

L'Occitane

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 60
Мўлжал: «Минор» метро бекати, Молия институт
Телефон: +99871 2001551

 
Парфюм ортиқчалик қилмайди. Бу барча аёллар фикри. Танлаш мушкул, лекин арзийди. 
 
alt
 

Parfum Gallery 

Манзил: Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 5
Телефон: +99871 2338484, +99871 2338494
 
Манзил: "Mercato" савдо маркази, Кичик ҳалқа йўли, 57
Телефон: +99871 2309601
 
Манзил: "Кontinent" савдо маркази,  Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 2 
Телефон: +99871 2566166
 
Манзил: "Korzinka" (аэропорт), Кичик ҳалқа йўли, 87/а
Телефон: +99871 2559020
 
Манзил: "Orzu" савдо маркази, Отатурк кўчаси, 1
Телефон:  +99871 2331528
 
Манзил: "Next" савдо маркази, Бобур кўчаси, 6
Телефон: +99871 2307534
 
Манзил: "Samarqand darvoza" СКМ, Қоратош кўчаси, 5A
Тел: +99871 2050364
 
 

Elysee Parfumerie

Манзил: Яккасарой тумани, Рашидов проспекти, 40а
Телефон: +99871 2563600, +99871 2524200
 

Шоколад. Агар ширинтомоқ хоним учун совға олишингиз керак бўлса шоколад "устахоналари"га борганингиз мақул. У ерда сизга махсус, буюртма бўйича, сиз истаган шоколад маҳсулотлари тайёрлаб беришади. Бундай ширинликларга нафақат аёлингиз исмини, балки суратини ҳам чиздиришингиз мумкин. Озгина фантазияни ишга солинг, ва натижаси ёмон бўлмайди.
 
alt
 

Misterio Chocolatier

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур проспекти. 70
Мўлжал: собиқ "Қозоғистон" кинотеатри, "Минор" метро бекати
Телефон: +99890 9339565, +99890 9181831
Нархи: 40 000 сўмдан
 
 

Viva Maria chocolaterie

Манзил: Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 39а
Мўлжал: «Малыш» дўкони
Телефон: +99890 9173575
Нархи:  22 000 сўмдан 135 000 сўмгача

 
Албатта Мальдив оролларига чипта олиб берсангиз Сиздан яхши одам бўлмаса керак :) Тоғда тоза ҳавода дам олиб қайтиш ҳам ёмон вариант эмас. 
 
Ёки театр ва кинога чипта совға қилсангиз ҳам бўлади, спектакь ва киноларнинг тўлиқ афишаси билан сайтимизнинг ТАҚВИМ бўлимида танишишингиз мумкин. 

Энг асосийси хонимингизнинг тилак ва истакларига эътибор беринг. Балки у анчадан буён бирон бир нарсани орзу қилиб юргандир. Лекин огоҳлантириб қўяйлик, ҳеч бир қиз, агар у ҳақиқий пазанда уй бекаси бўлса ҳам, байрамга қозон олишни хуш кўрмаса керак. Лекин хонимингиз тефлон қопламли товани бир умр орзу қилмаган бўлса албатта ;) Хуллас бу жараёнга жиддий ёндашганингиз мақул!
 
alt

Жуда бўлмаса хонимингизга осмондаги юлдузни олиб беринг! Бир йилда бир марта инжиқликларини кўтарсангиз нима қилибди!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг