alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Миллий телерадиокомпания катта лойиҳага қўл урди

Анъанавий форумга айланадиган лойиҳа билан биринчилардан бўлиб маҳаллий ва ҳорижий ҳамкорлар  – йирик медиа контент ишлаб чиқарувчилар, реклама агентликлари, реклама берувчилар, дипломатик корпус вакиллари, аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ ходимлари ва хусусий нодавлат телеканаллар вакиллари танишиш имконига эга бўлдилар. Кенг кўламда ташкил этилган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар учун телерадиокомпания бўйлаб саёҳат уюштирилди. Улар телевидение ва радио тарихи акс этган музейдан бошлаб ҳозирги кунгача юз берган ўзгаришларни яққол намоён қилувчи студиялар бўйлаб сайр қилдилар.

«Очиқ эшиклар куни» шаклида бошланган тадбир аввалида меҳмонлар ҳар бир студияда бўлиб, суратга олиш жараёнларида бевосита қатнашиш ва ўзларини телевидение ходими ролида ҳис этиб кўриш имконига эга бўлдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида бевосита «MEDIA CONTENT-MARKET MTRK-2018» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда бошловчилар Дилдар Исламова ва Жамшид Умрзоқовлар замонавий миллий телерадиокомпаниянинг имкониятларини яққол кўрсатиб беришга ҳаракат қилдилар.

Шу билан бирга, яқин кунларда эфир юзини кўриши кутилаётган сериаллар ва дастурлар промо роликлари тақдим этилди.

alt

Тақдимот маросимидан сўнг меҳмонлар куй-қўшиқлар жўрлигидаги байрам дастурхонига таклиф қилинди.

Ўзбекистон телевидениеси доирасида биринчи марта кенг қамровли лойиҳа йўлга қўйилди. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – оммавий ахборот воситалари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва телевидениени ривожлантиришдир.

«MEDIA CONTENT-MARKET MTRK-2018» - бундан буён анъанавий тарзда форум шаклида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда барча контент ишлаб чиқарувчилар ўз имкониятлари, лойиҳалари ва маҳсулотларини тақдим этиш имконига эга бўладилар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг