alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Ҳамид Олимжон ҳайкали

Ҳамид Олимжон майдони
Харитада кўриш
Ҳамид Олимжон ҳайкали
Мўлжал
Ҳамид Олимжон метро бекати

Буюк ўзбек шоири ва жамоат арбоби , замонавий ўзбек адабиёти асосчиларидан бири бўлган Ҳамид Олимжон (1909-1944) ҳаёти бу инсон тақдирининг қийинчиликларидан дарак беради.

У Самарқанддаги Ўзбек педагогика акдемиясини (ҳозирги пайтда СамДУ) 1931 йилда тугатган. Кейинчалик "Зарафшон", “Ёш ленинчи" газеталарида, "Қурилиш" журналида бўлим бошлиғи ва масъул котиб бўлиб ишлаган. 1932 йилдан Ҳамид Олимжон Маданий Қурилиш институтида, 1934-1937 йилларда Тил ва Адабиёт институтида илмий ходим бўлиб ишлаган.

1939йилдан 1944йилгача Ҳамид Олимжон Ўзбекистон Ёзувчилар Иттифоқи Маҳкамасининг масъул котиби бўлган. "Баҳор" (1929йил), "Оловли сочлар" (1931йил), "Душманга ўлим" (1932йил), "Ўлка" (1939йил), "Бахт" (1940йил) шеърий тўпламлари ва "Зайнаб ва Омон", "Ойгул ва Бахтиёр" поэмалари (1938йил) Ҳамид олимжон қаламига мансуб.

Улуғ Ватан уруши йилларида шоир "Жангчи Турсун", "Роксананингкўз ёшлари" ватанпарварлик руҳидаги балладаларини, "Қуролни қўлингга ол" (1942йил), "Она ва ўғил", "Эътиқод" (1943йил) шеърий тўпламларини яратди.

Ҳамид Олимжон А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов ва бошқа ёзувчилар асарларининг ўзбек тилига таржимони сифатида ҳам танилган.

Ҳайкалтарош: Я. Шапиро
Меъмор: С. Одилов

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг