alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Жасорат монументи

Мустақиллик (Шароф Рашидов) шоҳкўчаси
Харитада кўриш
Жасорат монументи
Мўлжал
Олимпия Шуҳрати музейи

Тошкент кўчалари ва майдонларини безаб турувчи ёдгорликлар орасида  "Жасорат" монументал мажмуаси  алоҳида диққатга сазовордир. У Тошкент тарихида чуқур из қолдирган деярли ярим аср муқаддам бўлиб ўтган ҳодисаларга бағишланган.  Гранит пойдеворга қора лабрадоритдан ясалган куб ўрнатилган, унинг бир томонида 26 апрель 1966 йил санаси битилган. Иккинчи томонида циферблатлари 5у 24 минутни кўрсатиб турган соат ўйилган. Шу куни эрта тонгда шаҳарда 8,3 балли зилзила рўй берган. Кубдаги  дарз ернинг ёрилиши рамзи бўлиб, то  боласини бағрига босган аёл ва уларни табиий офатдан кўкси билан тўсиб турган эркакнинг бронза ҳайкали пойигача давом этган. Монумент фони бўлиб, Тошкентнинг қайта тикланишини акс эттирувчи бўртма композиция хизмат қилади.

Ўша унутилмас кунда шаҳар гумбурлаш ва ерости шовқинидан уйғониб кетди. Ер шошиб уйларини тарк этаётган одамлар оёғи остида у ёқдан бу ёққа бориб келар, шифтлар қисирлаб, ойна ва эшиклар гугурт чўпидай синарди. Шаҳарликлар Тошкентда йилига бир неча марта ер қимирлашига ўрганиб қолишган эди. Чунки Ўзбекистон пойтахти ёш Тян-шан тоғ тизмасининг сейсмик актив зонасида жойлашган,  шаҳар тагидаги ер қобиғидан эса, Қоржонтов тектоник ёриғи ўтган. Аммо бу сафар ер қимирлаши олдингиларидан фарқ қилди. Зилзила эпицентри тахминан ўн километр чуқурликда Тошкентнинг марказий кварталлари тагида, деярли,  ўн йилдан сўнг ўрнатилган "Жасорат" монументи ўрнашган жойда бўлган. Тошкент зилзиласи "вертикал" типга мансуб, шу туфайли уйлар қийшайиб, ёрилиб кетган бўлса-да, фақат бир неча ўнта, асосан, ижтимоий бинолар қулаган. Бу одамларни ўлимдан сақлаган, аммо Тошкентнинг деярли ярим аҳолиси бошпанасиз қолган, чунки бир дақиқа ичида икки миллион квадратдан ошиқ уй-жой авария ҳолатига келган, кўплаб мактаб, болалар боғчалари, муассаса ва саноат корхоналари, дўконлар тўлиқ ёки қисман бузилиб кетган.

Тошкентликлар табиий офатни мардларча кутиб олдилар. Бир сутканинг ичида улар шаҳар боғлари ва тротуарларида ўрнатилган палаткаларга кўчиб ўтдилар. Улар яна турли кучдаги мингдан ортиқ зилзилани бошларидан кечирдилар. Сув тизими ва электр энергияси узлуксиз бериб турилиши одатда табиий офатлардан кейин рўй берувчи эпидемияларнинг олдини олди.  Шаҳарда биронта талон-тарож қайд қилинмади.

 Шаҳарнинг тикланишида СССРнинг барча республикалари қурувчилари қатнашдилар. Зилзиладан бир неча ой ўтибоқ, янги уйлар ўз эгаларини қабул қилдилар. Шаҳар чеккаларида турар-жой мавзелари бунёд этилди, шаҳарнинг бузилган жойида уйлар қайта тикланиб, ҳозир "Жасорат" монументини ўраб турган кварталлар ҳосил бўлди. Бу ёдгорлик бугунги кунда Тошкентликлар хонадонидаги тинчлик-осойишталикни ўзида акс эттиради. Уни ўраб турган ҳиёбондан болаларнинг жарангли овози келиб туради, келин-куёвлар эса ҳайкал пойига гуллар қўядилар.

Ҳайкалтарош: Д.Рябичев
Меъморлар: Л.Адамов, С.Одилов
 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг