Дзюдо бўйича Гран-при Халқаро турнири
6чидан 8чи октябрга қадар «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича гран при сериясидаги тўртинчи турнир бўлиб ўтади. Унда 15та мамлакатдан 143та спортчи қатнашади. Ўзбекистон терма жамоасидан бу турнирда 56та қатнашчи иштирок этади (28та аёл, 28та эркак) — ҳар бир оғирлик категориясида 4тадан иштирокчи.
Мусобақалар 14та оғирлик категориялари бўйича ўтказилади (эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг, +100 кг; аёллар: -48 кг, -52 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, -78 кг, +78 кг). Турнир регламенти бўйича совринлар қуйидаги тартибда берилади: биринчи ўрин — олтин медаль ва 3000 доллар (дзюдоист — 2400, тренер — 600), иккинчи ўрин— кумуш медаль ва 2000 доллар (дзюдоист — 1600, тренер — 400), иккита учинчи ўрин — бронза медали ва 1000 доллардан ҳар бир ғолибга (дзюдоист — 800, тренер — 200).
Мусобақа бошланиши 13:00.





ИЗОҲЛАР 0