ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Спорт

ТОП 10: Дунёнинг энг қимматбаҳо автомобиллари - 2013 йил

8694
0
Дўстлар сиз бу рейтингимизда 2013 йил дунёдаги энг қимматбаҳо бўлган машиналарини кўришингиз мумкин. Улар ҳақиқатда эксклюзив ва бақувват суперкарлар жамланмаси. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки биз келтирган машиналардан ҳам қимматроқ бўлган машиналар бор улар ретро автомобиллар турига киради. Аммо биз бугун рейтингда 2013 йилнинг фақат замонавий суперкарлар топ-10 талигини келтирганмиз.
 

10. Ferrari P4/5 Pininfarina – 3 млн. $


alt

 
Бу эксклюзив модел Pininfarina ательесига Джеймс Гликкенхаус коллекционери томонидан қилинган буюртмага асосан бажарилган. Автомобиль техник томонидан Ferrari Enzo суперкарига ўхшайди. Кузов дизайни карбондан қилинган бўлиб, тезлиги 100 км/соат 3.5 секунд. Максимал тезлик 362 км/соат. Бу машинанинг нарҳи 3 млн.доллар. 
 

9. Lykan Hypersports 2013 – 3.4 млн. $


alt

 
Бу йилнинг яна бир янгиликларидан бири W Motors.дан Lukan Hypersports бўлди. Бу биринчи араб суперкарларидан бири. Автомобиль дунёдаги ҳашаматли ва техник томондан энг замонавийдир. Бу машина яна қимматбаҳо тошлар билан ҳам безалган. Машинанинг ёритгичлари, яъни фараларига оқ тилла югуртирилган ва бриллиантлар билан безатилган. Харидор машинанинг ички безагига ишлатиладиган қимматбаҳо тошлар рангини ўз дидларига мос равишда танлаб олишлари мумкин. Бундан ташқари ҳаридор совға сифатида 200 000 $ Cyrus Klepcy соатини ҳам олади. Бу қимматбаҳо автомобиль 100 км/соатни 2.8 секундда босиб ўтади. Максимал тезлик 395 км/соат. 


8. Lamborghini Veneno 2013 – 3.9 млн. $


alt
 

Яқин ораларда Женева автосалонида Lamborghini Veneno портотипи тақдим этилган эди. Forbes журнали эса бу машинани расмий равишда 2013 йилнинг дунёдаги энг қимматбаҳо автомобили деб эълон қилди. Бу прототип ишлаб чиқарувчининг 50 йиллигига бағишлаб қилинган эди. Тезлиги 2.8 секундда 100 км/соат. Максимал тезлик 357 км/соат. 

 

7. McLaren F1 LM 1995 – 4 млн. $


 
alt



Бу автомобил бой тарихга эга бўлиб, аввал афсонавий McLaren F1 GTR  асосида ишлаб чиқарилган. Кейинчалик эса шаҳарнинг энг тез юрар машиналаридан бирига айланди. У ўз дизайни учун олтинга сазовор бўлган. Аввал боши 5 та нусхада чиқарилган McLaren F1 GTR ҳаммаси сотилган эди. Олтинчи концептдаги нусхаси эса 4 млн. долларга сотилган. 

6. Bentley Rapier 1996 - 4.5 млн. $


alt


Бренддан 1996 йилда чиқарилган энг эксклюзив модель. Бу моделга буюртмани Султон Брунея Хассанал Болкиах берган бўлиб, 16 та экземплярда чиқарилган. Бу автомобиль ҳозирги кунга қадар ҳам энг қимматбаҳо машиналардан бири ҳисобланади. 


5. Ferrari SP12EC - 4.7 млн. $


 

alt


Бу автомобиль бутун жаҳонда ҳаммага машҳур бўлмиш гитарист Эрик Клэптон учун яратилган эди. У коллекционер ҳам. Автонинг номланиши ҳам жуда ноёбдир. Унинг маъноси қуйидагича: SP-махсус нашр, 12-Феррари 512 ВВ.нинг мероси, бу дизайн созандани илхомлантиради. ЕС-бу нимани англатишини тушунган бўлсангиз керак, албатта сазонданинг исми шарифининг бош харфлари, яъни Эрик Клэптон. 

 

4. Koenigsegg CCXR Trevita 2010 - 4.8 млн. $


alt


Trevita учта нусха билан чегараланган. Автонинг номи  Trevita швед тилида учта оқ маъносини англатади. Бу машина кумушсимон оқ рангда ишланган бўлиб, қуёшли ҳавода олмослар каби жиловланади. Авто нафақат дунёдаги энг қимматбаҳо машиналар рўйхатидан жой олган, балки у энг тезюрар автолар топ: 10 талигига ҳам кирган. Унинг максимал тезлиги 402 км/соат.


3. McLaren X-1 Concept - 5 млн. $
 

alt

 

Бу концепт X-1 от McLaren.дан 2012 йилда тақдим этилган эди. Бу авто бир нусхада махсус буюртмага асосан чиқарилган. Машинани ишлаб чиқариш учун уч йилдан сал кўпроқ муддат керак бўлди. Автонинг узунлиги 4.6 метр, эни 2 метрдан сал кўпроқ. Автонинг дизайни мутлоқ буюртмачининг хохишига кўра яратилган, Буюртмачининг исми сир бўлиб қолади. 
X-1 машинасининг афзалликларидан бири бу ёрилган ғилдиракни шу онда ўзи алмаштириш хусусиятига эгалигидир. 

2. Rolls-Royce Hyperion Pininfarina 2008 — 6 млн. $


 
 alt
 


Коллекционер Роланд Холл томонидан буюртма қилинган ягона кабриолет Rolls-Royce Hyperion Pininfarina. Автонинг дизайни 30- йилларнинг Hall’s Rolls-Royce Phantom Drophead Coupe стилида қилинган. Нарҳи 6 млн.$.


1. Mercedes-Benz SLR McLaren 999 Red Gold Dream Ueli Anliker — 11 млн. $

alt


Швейцариялик миллионер Ули Анликер Mercedes-Benz SLR McLaren.ни дизайнини янада яхшилади. Бу автони яралишида 30 яқин киши ишлаган. Улар 30.000 саот ва 5.5 млн. доллар сарфлашган. Улар бўёқ қопламага, ғилдиракларга, ҳамда интерьер ва двигателга ўзгартиришлар киритишган. Ғилдирак ва ёритгичларга тилла билан ишлов берилган. Авто салони ҳам қимматбаҳо тошлар ва тилла билан безалган. Тезлиги 350 км/соат. Бу автомобиль дунёдаги энг қимматбаҳо ҳисобланади. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-11-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг