ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
ТАҚВИМ
Театр

Келди-ю кетди

3 ноябр Якш - 9 ноябр Шан

Асар воқеалари бош қаҳрамон, такси хайдовчиси Келдиёрнинг Катта Дархондаги уйида ҳамда унинг иккинчи, норасмий хотини Хуморанинг Бодомзордаги уйида содир бўлади. Келдиёр ўн йил аввал Қумрихонга уйланган. Бироқ шунча йил мобайнида улар фарзанд кўришмаган. Шу кўйи Келдиёр Хумора исмли аёл билан танишиб қолади ва у билан ўзининг хотинидан хуфъя равишда бир йил умр кечиради. 

Шу орада Келдиёр тасодифан кўчада содир бўлган жанжалли бир воқеага аралашиб қолади. Шу воқеа сабаб у ўзи сезмаган ҳолда мавжуд шароитда яшаб турган ҳар иккала манзилини ошкор қилиб қўяди. Воқеага Келдиёр асосий хотини Қумрихон билан яшайдиган ҳудуд милиция инспектори Турдиев ҳамда унинг иккинчи хотини Хумора истиқомат қиладиган ҳудуд милиция нозири Болтаевнинг аралашуви оқибатида Келдиёрнинг қўшхотинли эканлиги фош бўлади. Келдиёр фарзандсизлиги учун "ўзини синаб кўрмоқчи” бўлганлигини айтади, айбини ҳамманинг олдида тан олади, бунинг учун ҳар қандай жазога тайёр эканлигини маълум қилади. Воқеалар Қумрихоннинг ҳомиладор эканлиги ҳақидаги қувончли хабар билан якун топади.

Саҳналаштирувчи режиссёр – Асқар Холмўминов
Саҳналаштирувчи рассом – Бобониёз Қурбонов
Либослар бўйича рассом – Севара Зуннунова
Режиссёр ёрдамчиси – Аҳрор Алижонов

Ролларда: 
 

КЕЛДИЁР – артистлар Аваз Қодиров, Собир Отажонов, Даврон Каримов
ҚУМРИ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, артист Азиза Шарипова
ХУМОРА – артистлар Дилноза Кубаева, Зилола Набиева
ТУЛПОР – артистлар Фирдавс Зияев, Ғайрат Боймирзаев, Шерзод Абдувалиев
ТУРДИЕВ – артистлар Ихтиёр Отажонов, Улуғбек Холиқжонов
БОЛТАЕВ  артистлар Наврўз Жумаев, Ахрор Алижонов
МУХБИР – актёр Очилов Бекзод 

 

Бошқа тадбирлар
Театр
Заминдан олис кетма
14 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Минг йиллик ҳангома
14 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Омонат дунё
15 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Аяжонларим
8 ноябр - 19 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Имон
21 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Қирмизи олма
6 ноябр - 22 ноябр
Хозирча хеч ким бормайди

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг