alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Сарвиқомат дилбарим

Сарвиқомат дилбарим

Қирғизистоннинг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг «Сарвиқомат дилбарим» қиссаси жаҳоннинг 200 га яқин тилларига таржима қилинган. Бу роман ўтган асрнинг 70 йилларидан буён ўзбек тилида қайта ва қайта нашр қилинган. Шунингдек, бу қисса асосидаги спектакллар республиканинг ўнлаб театрларида, шу жумладан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ҳам чорак кам ХХ асрда ажойиб спектакль саҳналаштирилган ва кўп йиллар давомида театр репертуарида мавжуд бўлган эди.

Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ш.Мирзияевнинг «Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида унинг «Сарвиқомат дилбарим» қиссаси асосидаги спектакли янги таҳрирда саҳналаштирилди.

Аввалги  спектакллардан фарқли ўлароқ мазкур асарга буюк ёзувчи Чингиз Айтматов тимсоли киритилган бўлиб, муаллиф отамакон Қирғизистонни қанчалик меҳру муҳаббат билан севиши, у она Ватанининг юксак тоғлари, кенг овуллари, ўтлоқларини жон қадар суйиши ҳақида ҳаяжон ила гапириб, қирғиз халқ қўшиғини хиргойи қилади. Спектаклдаги барча персонажлар, уларни ижро этган актёрлар қўшиққа жўровоз бўлишади ва спектаклни томоша қилаётган ўзбек томошабинлари ҳам ўрнидан туриб, буюк ёзувчи, оламшумул адиб, қирғиз ва ўзбек халқларининг бирдай қадрли ёзувчиси Чингиз Айтматовга жўр бўладилар.

Муаллиф: Чингиз Айтматов
Композитор: Манас Левиев
Саҳналаштирувчи режиссёрлар: Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, доцент Рамзиддин Қодиров
Саҳналаштирувчи дирижёр: Акмал Тўраев
Саҳналаштирувчи рассом: Жалолиддин Раҳимов

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг