alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Счастливые нищие

Счастливые нищие
К.Гоцци пьесаси асосида фантазия, ҳодиса Самарқандда бўлиб, итальянча "комеди дель арте" қаҳрамонлари ҳақиқий феъл-атвор, ҳақиқий тарих, миллийлик ва тилларнинг ранг-баранглиги каби хусусиятларга эга бўладилар.
Самарқанд -  К.Гоцци пьесаси ва М.Вайль спектаклидаги  Осиё ва Европа маданиятлари, ҳаётга бўлган турлича ёндашиш, жамият ва инсоний қадриятлар аралашиб кетадиган Вавилондир. Спектакль қаҳрамонлари дўстлашадилар, севишадилар, баъзан - уришадилар ва ҳатто муштлашадилар, лекин бир-бирларисиз яшай олмайдилар.
Спектакль - "комеди дель арт" - импровизация санъати - дагидай "Илҳом" театрининг ҳаётимиз, ва ўта янги тарихимизга бўлган муносабатини акс эттиради. Лекин бу фақатгина бизни ўраб турган воқеалар иллюзияси эмас. Бу энг аввало, кўпчилиги эндигина йигирма ёшдан ошган актёрлар ўйнаган ёрқин тамошадир. Балки, шунинг учун ҳам, спектакль охирида уларнинг томошабинларга қарата: "Бахтсизлар, очлар. Сиз учун нон бугун томошага айланди. Бунинг учун мен сиздан бир нарса сўрайман. Самога дуоларингизни астойдил қилинг. Биз ва ўзингиз учун Аллоҳдан сўранг. Донолик ва ҳақиқат устидаги ёпинчиқни ечиш маҳоратини юборишсин. Адолат ва тинчликни бахтсиз юртимизга қайтарсин ва худди болаларимиздай севадиган  барча фуқароларга бахт берсин" деб қилган мурожаати шунчалик мусаффо ва ғамгиндир.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг