ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
ТАҚВИМ
Театр

Семь лун

27 апрел, Жум
ВАҚТИ
18:30

Илхом театри ва SounDrama рус театр студияси тошкентлик оммага Алишер Навоийнинг “Хамса” асаридан ўрин олган “Сабъаи сайёр” достони  асосида яратилган “Семь лун” қўшма лойиҳасини тақдим этдилар. Ўзбек классиги асарининг товушли трансформацияси танқидчилардан тортиб оддий томошабинлар орасида ҳам муваффақиятга эришди. 
“Илҳом” театри раҳбарлари ва актёрлари бутун мавсумни жиддий бадиий изланишларда ўтказдилар. Улар янги муаллифлар, ғоялар, саҳна ечимлари ва режиссёрлар кашф қилиш истагида эдилар.
“Хамса”дан ўрин олган Шоҳ Баҳром ва хитой қизи Дилором ўртасидаги муҳаббат қиссаси севиль эҳтиросларига нисбатан бошқа нарса, аммо Панков бекорга ҳар турли товушли механикаларни турли вақт регистраларида қовуштира оладиган уста сифатида намоён бўлмаган. 
Танқидчиларни бир нарса ташвишга солганди. Репетициялар жараёнида  SounDrama  раҳбарида ўзбек адабиёти классиги достонининг шарқона фимиамини ўт олдириш истагининг жуда кучлилиги билиниб турардики, ҳатто спектакль олдидан саҳна асарининг saund-палитраси ундан драмани чиқариб ташлайди деган фикр пайдо бўлганди.  
Режиссёр илк аккордларданоқ “Омнибус” ансамблининг бор мусиқий “артиллерияси”дан “тасир тусир отиш”га қарор қилди. Айтиб ўтиш жоиз Панков айнан “Омнибус” ансамблида спектаклдаги ўз мусиқий ғояларини қўллаб қувватлаш ва тушунишни топди. 
Очиғини айтганда бу каби ҳадиклар саҳнада улкан мис чамадон кўтариб келаётган Ольга Володина пайдо бўлиши билан бутунлай йўққа чиқади. Актриса саҳна асарининг аксарият қисмини  театр реквизитларини ташувчи ролида ўтказди, унинг сўзлари кўп эмасди, аммо бундай ижро учун вақт билан синалган драматик маҳорат керак.  Шоҳ Баҳром ролини ижро этган Фаррух Холжигитов асарга керакли энергетикани етказиб берди. Унга бу вазифани уддалашда Дилором образини яратган актрисалар (Наргиз Абдуллаева, Райхон Уласенова, Малика Усманова ва Алина Цимерман) ёрдам бердилар. Улар сон жиҳатидан табаррук “еттилик”га етказа олмасалар ҳам, спектакль давомидаги пластик уйғунлик ва кўчиб юришнинг аниқлиги билан буни қоплай олдилар.  Георгий Дмитриев ва Сайфитдин Меллиев алоҳида ажралиб турган оммавий-мулозимлар саҳна асарига ўзгача муҳит яратиб берди.
Деярли том маънода эски ўзбек назмий йўсини заминидан асос қилиб олиниб – спектакль учун саҳнанинг катта қисми тупроқ билан қопланган – Панков ҳақиқатда профессионал ансамбль ташкил эта олган.   
Режиссёр билан бир қаторда “Хамса” матни устида саҳна асарида банд бўлган актёрлар ҳам тер тўкишди. Анъанавий “Ҳамма нарса тупроқдан яралган ва унга қайтади”  спектаклнинг лейтмотиви бўлиб хизмат қилган. Том маънода тер тўкаётган актёрлар орқасидаги микрофонлар изоляцион материал билан ўралган бўлса ҳам ўзингизни ногоҳ “қисқа тўқнашув” юз берса-я?” деган фикрда тутиб оласиз.  
 Этнографик либосларни ташлаб замонавий андазаларга ўранган қаҳрамонларнинг спектал охирига бориб дресс-код билан ишлари бўлмай қолади. Бу ўзгаришлар ўртасида сўз ва товушга ўранган, полиэтилан қувурлар бўйлаб оқадиган, спектаклнинг акустик маконини ўраб олган бир ярим соатлик ҳодиса мавжуд.  Анъанавий спектаклларда маънаосиз туюладиган тинмай такрорланадиган “Ҳечам!” бу ерда маънодор акцентларга айланган. Олқишларга сазовор бўлган спектакль охирига бориб, Навоий асарини тушунишнинг вақт билан боғлиқ бўлмаган даражасига етган. Бутун драматик механизмни товуш ҳаракатга келтиргани бир нарсани исботлайди, бу ҳам бўлса “Илҳом”да қизиқиш билан қарши олинган режиссёр билан иш кўрилаётгани. Театр жамоаси мазкур sound-check муносиб ўтказди.

Бошқа тадбирлар
Театр
Поэма двух сердец
19 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Ромео и Джульетта
21 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
ДЕМОН
23 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Томирис
26 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Флория Тоска
27 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди
Театр
Дон Кихот
28 сентябр
Хозирча хеч ким бормайди

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг