alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
ТАҚВИМ
Театр

Тоҳир ва Зуҳра

17 феврал, Чор

Ўзбек халқи эртаги “Тоҳир ва Зуҳра” асосида яратилган ушбу мусиқали драма либреттосининг муаллифи Ўзбекистон халқ шоир Собир Абдулла, композитор Ўзбекистон халқ артисти Тўхтасин Жалилов бўлиб, ушбу асар ўтган асрда театрнинг тамал тошини қўйган, ўнлаб улкан актёрлар айнан шу спектакль туфайли  халққа танилгани санъат йилномаларида эътироф этилган. Чунки, “Тоҳир ва Зуҳра”да азалий мавзу-муҳаббат, юрт қайғуси, инсоний туйғуларнинг олтин силсиласи  мужассам топган бўлиб, бу муаммо ҳамма замон ва ҳамма халқлар учун ўз қийматини йўқотмаган.

Ўзбек халқининг фарзанд ташвиши билан яшаш, ўзига муносиб меросхўр қолдириш, эл-юрт назарида бўлиш, улусга шафқат қилиш каби давлат тутуми айнан ана шу асарда мавжуд бўлгани учун ҳам театр бугунги кун учун ўта зарур жиҳатлар борлигини назарда тутган ҳолда ушбу спектакль саҳналаштирилди.

Мазкур мусиқали драма ўтган асрнинг 40-йилларидан эътиборан мусиқали драма театри актёрлари учун маҳорат мактаби, қиёссиз хазина қўшиқлар-ария, дуэт, трио, квартет ва хор жамоаси билан куйланадиган номерлари орқали ўзбек томошабинларининг мусиқий дидини шакллантириб келаётганлиги билан инчунин жуда эътиборлидир. Истиқлол даврида бу спектаклнинг тайёрланиши айрича аҳамият касб этиши шубҳасиз.

 

Муаллиф - Собир Абдулла
Композитор - Тўхтасин Жалилов
Саҳналаштирувчи режиссёр - Аҳад Фармонов
Саҳналаштирувчи дирижёр - Олимжон Комилжонов, Акмал Тўраев
Саҳналаштирувчи рассом - Наталья Глубокина
Олтиной Тожибоева қайта ишлаган.

Бош ролларда:  Тоҳир - О.Йўлдошев
Зуҳра - З. Умирова
Нозим - Х. Ортиқов
Бобохон - М. Азизов
Қоработир - У. Шодмонов
Хусайн - А. Бекчанов
Бохир - Қ. Умиров 
Моҳир - М. Ортиқова
Юлдуз - Г. Саидова
Аломатхон - Т. Бекназаров

 

Телефон: +99871 2451633, +99890 9593456

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг