ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театрлар

Ўзбекистон Ёшлари театри

Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 55.
Харитада кўриш
Ўзбекистон Ёшлари театри
Мўлжал
эски телеминора
Телефон
+99871 2441089,
+99871 2441087
+99871 2441089, +99871 2441087
Сайт
www.mtu.uz
Тошкент ёш томошабинлар театри 1928 йил 30 апрелда ташкил топган. Икки ташаббускор - шифокор С.Этьен ва рассом С.Мальт театрни "Том амакининг харобаси" спектакли билан очиб бердилар. Янги театр жамоаси ўзининг шарафли таржимаи ҳолини шахсий иморатисиз, декорация ва костюмларсиз, аммо улкан, болаларга қувонч ҳадя этиш нияти билан бошлади. 1991 йилда Н.Абдураҳмонов Ёш томошабинлар театри бошқарувини қабул қилиб олди ва 1988 йилда у томонидан ташкил қилинган "Дард" театр-студияси ижодий гуруҳи Ёш томошабинлар театри жамоаси билан табиий равишда қўшилиб кетди. Н.Абдураҳмонов театрга келиши билан Ёш томошабинлар театри ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. У нафақат театрнинг бутун тузилиш тизимини ўзгартирган бадиий раҳбар, балки янгидан-янги ғоялар берувчи ижодкор бўлиб, ўзининг бўлажак актёрларни тайёрлаш тизимига эга эди. 1991 йилда театр қошида актёрлик маҳорати ва бошқа йўналишлар бўйича сабоқ берадига мактаб-студия ташкил қилинади. Мазкур мактабнинг энг сара битирувчилари театр жамоасига қабул қилинади. Ички ҳаётдаги ва ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар 1998 йилда театрнинг Ўзбекистон ёшлар театри деб қайта номланишига олиб келди. Қисқа муддат ичида Наби Абдураҳмонов Ёшлар театрини мамлакатнинг энг етакчи жамоалари сафига олиб чиқди. Мазкур театрни нафақат юртимизда, балки чет элларда ҳам жуда севишади ва бажонидил гастрол сафарлари ва халқаро фестивалларга таклиф қилишади. 1997 йилдан театр Болалар ва ёшлар театрлари халқаро Ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. Наби Абдураҳмонов эса унинг Ўзбекистондаги Маркази президенти этиб сайланган. Бугунги кунда театр жуда кўп чет давлатларда ҳам ўз мухлисларига эга ҳамда бир қатор давлатлар элчихоналари ва бадиий юксак санъат билан қизиққан бир қанча ташкилотлар билан алоқа ўрнатган.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг