alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Навқирон Ўзбекистон» замонавий санъат кўргазмаси

«Навқирон Ўзбекистон» замонавий санъат кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси маразий кўргазмалар залида 11 июндан 30 июнга қадар «Навқирон Ўзбекистон» иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси танлови бўлиб ўтади. Танловга республикамизнинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва «Навқирон Ўзбекистон» республика замонавий санъат кўргазмасида намойиш этиш учун тавсия этилди. Кўргазмада намойиш этилаётган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ва ғолиблар аниқланади.  

Ғолиблар «Навқирон Ўзбекистон» республика замонавий санъат кўргазмасининг олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

«Навқирон Ўзбекистон» республика замонавий санъат кўргазмаси ғолибларини тақдирлаш маросими 30 июнда Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади. 

Очилиш маросими 11 июнь куни соат 17:00да бўлиб ўтади. 
 


Ўтказилиш вақти: 10:00
Маълумот учун телефон: +99871 2565146

 

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг