alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Қимматга эга грампластинкалар кўргазмаси

Қимматга эга грампластинкалар кўргазмаси

2017 йил 1 март куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Кўргазмалар залида кутубхонанинг умумий фондлари таркибидаги мусиқа бўлимида сақланаётган  алоҳида қимматга эга грампластинкалар кўргазмаси очилди. 
 «Апрелевский» заводининг алоҳида қимматга эга грампластинкалари” кўргазмасида «Апрелевский» заводида ишлаб чиқарилган ноёб ретро-овозлар намойиш этилмоқда. 
«Апрелевский» заводининг грампластинкаларига бағишланган кўргазмада ўзбек мусиқаси, дунё халқлари куй ва қўшиқлари, таниқли санъаткорлар ижро этган қўшиқлар, мультфильмлардан болалар мусиқаси, эртаклар, театрлаштирилган инсценировкалар, романслар, опера мусиқаси, буюк композиторлар асарлари, ўзбек ва жаҳон классик бастакорлари куйларининг таниқли мусиқачилар томонидан ижроси, кинофильмларга ишланган мусиқалар, рақснинг турли йўналишлари (балет, бал рақслари, вальс, диско, дунё халқлари рақслари) ва бошқа жанрлардан иборат грампластинкалар ўрин олган.
Кўргазманинг мақсади – кутубхона фойдаланувчиларини ва меҳмонларини алохида қимматга эга грампластинкалар ва уларнинг ишлаб чиқарилган жойлари билан таништиришдан иборат.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Ижод» залида грампластинкаларни эшитиш ҳамда уларга манзур бўлганларининг электрон вариантларини олиш имкониятига эга бўладилар.
Кўргазма жорий йилнинг 31 мартига қадар давом этади.

Маълумот учун телефон:  +99871 2328394; +99871 2391658.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг