
Ikat либослар намойиши
Ikat намойиши бутун республикани қамраб олди десак муболаға бўлмайди. Ўз либослар коллекцияси билан иштирок этган дизайнерлар юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган бўлиб, ҳар бири ўз вилоятига хос бўлган хусусиятларни инобатга олиб либослар тўплами яратган.
Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар хорижий дизайнерларнинг ҳам Икат матосидан яратган бетакрор либосларига гувоҳ бўлдилар.
ANOR, KAMILA MI ўзбек брендлари, шунингдек Назгуль Каарова (Қирғизстон), Мурод Бобоқулов (Тожикистон), Жозефин Вон Клитзинг (Франция) ва бошқаларнинг либослар тўпламлари мода ихлосмандларини ўзига мафтун қилди.
Таниқли ўзбек дизайнери Шаҳзода Муҳаммедова ҳам мазкур намойишда ўзининг иккита либослар тўплами билан қатнашди. Биринчиси оқ-қора ранглардан фойдаланган ҳолда, миллий матоларимиздан яратилган «Дўппи» коллекцияси бўлиб, дизайнер ўтган йили мазкур тўплами учун Москвада бўлиб ўтган мода фестивалида ғолиб бўлган эди.
Иккинчи коллекция яқиндагина Москвада бўлиб ўтган Халқаро мода фестивали учун яратилган либослар тўпламидир. Мазкур тўпламда дизайнер атлас матосидан устки кийим-бошлар яратган бўлиб, уларга мос равишда буюк аждодларимиз сурати туширилган свитшотлар ҳам тикилган. Қайд этиш жоиз, айнан шу тўплами билан дизайнер Халқаро мода фестивалида ғолибликни қўлга киритган.
Тадбир меҳмонлари:

ИЗОҲЛАР 0