The MIX TFW 2019 намойиши
Дизайнерлар бир нечта қисмларга бўлинган ажойиб шоуни ташкил этишга муваффақ бўлишди.
Намойишнинг биринчи қисми қулайлик ва замонавийликни ўзида акс эттириб, унда неон каби замонавий тенденцияларга гувоҳ бўлиш мумкин эди. Неон камарлар, принтлар ва қўшимчалар диодли чироқлар ёғдусида ўзгача товландилар.
Подиумда casual ва замонавий классика моделлари намойиш этилди: янгича услубда тақдим этилган (олди орқага қилиб кийилган) ҳажмдор жакетлар, узун почали шимлар, ҳарир матодан тайёрланган ажойиб романтик либослар, пальтолар, пуховиклар, NNAM логотипли футболкалар, шунингдек, Елена Мильбергер бренди услубидаги қўлда бўялган ипак деталлар.
Елена Мильбергер ва Николай Нам:
Тўплам ғоясини узоқ ташидик, лекин сўнгги уч ой давомида унинг устида фаол ишладик. Коллаборация - ҳар доим мушкул, чунки муаллифлик намойиши одатда 60та лукдан иборат. Асосий қийинчилик - ҳар уччала бренд The MIX, NNAM, Elena Milberger брендларининг маълум бир линиясини ушлаб туриш. Лекин биз қийинчиликлардан қўрқмаймиз ва мазкур тўплам учун ягона услуб ҳамда ранглар гаммасини ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқдик.
Шуни таъкидлаш керакки, тўпламнинг кўплаб элементларини «унисекс» йўналишига киритиш мумкин бўлиб, замонавий қавилган сумкалар, катта ҳажмли пончолар, шунингдек, ҳарбий услубдаги кўйлаклар шулар жумласидан.
Фэшн шоунинг кейинги қисми ҳашаматли тўй ва кечки либосларга бағишланган. Дизайнерларнинг янги тўпламида воланлар, кружевалар, ипак, қўлда ишланган корсетларни кўриш мумкин эди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Муаллифлар оқшом либосларига янгича назарда қарашни таклиф қилишади ва ҳашамат билан бир қаторда, подиумда муҳташам ранглардаги содда либослар ва костюмларини тақдим этишди.
Ўз тўпламларида дизайнерлар пахта, жун, ипак ва юқори технологик синтетик толалар каби юқори сифатли матолардан фойдаланадилар.
Намойиш меҳмонлари:
Муаллиф: myday.uz муаллифи Сабина Джали.
ИЗОҲЛАР 0