alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Meal & Drinks Choice 2018: Маросим қандай ўтди

26 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида энг яхши рестораторлар, дипломатлар, тадбиркорлар ва ташҳур масканларнинг бош ошпазлари учрашдилар.

alt
Бекзод Насриддинов (Quadro Restaurant & Patisserie) ва Фарход Ходжиев (Огни Ташкента)

alt
Абдурашид Иминов (GŌSHT) ва Али Гаджиев (Legion)

alt
Али Бабаев, Илья Никитин (Black Bear Kofi)

alt
Санжар Максудов ва Шахло Максудова (Smart Group)
 

alt
Аброр Абдурахимов (Carbid Impex), Қудрат Хилямов (Голубые Купола) қизи билан, Лола Рахматова

Regency Ballroom залининг холлида меҳмонлар бу йил ким ғолиб бўлишини муҳокама қилар эканлар, ҳакамлар хайъати махфий овоз бериш натижасини ҳисоблаш билан банд эдилар. UHY Tashkent аудиторлик ташкилоти вакили овоз бериш ва балларни ҳисоблаш жараёнини назорат қилиб борди.

alt

Мукофот ҳакамлар хайъати раиси Франсуа Бежо (Европа Иттифоқи делегациясининг ҳамкорлик бўйича раҳбари)
Ва  ҳамраис Бахтиёр Насимов (Uzbekistan Airways муҳаррири)

alt

Одатдагидек тақдимот маросимида ҳакамлар хайъати махфий аъзоларининг исмлари ошкор қлинди. Бу йил улар:
Чолпон Антуниссенс, TWIG Тошкент халқаро аёллар клуби президенти, Арслан Гажиев, Legion компанияси ҳаммуассиси ва Музаффар Сидиқов, Art Uz Promotion агентлиги асосчиси.

Мукофот доирасида ҳакамлар хайъати  бир неча йиғилишлар ўтказиб, мукофот сайтида кузатилган овозларни сунъий йўл билан кўпайтириш ҳолати бўйича техник хизмат ҳисоботини муҳокама қилдилар, short-list’лар тузишди, номзод масканларга назорат ташрифларини режалаштиришди. Бу йил илк маротаба Ҳакамлар хайъати йиғилишларида рестораторлар вакиллари томонидан Тимур Мусин (Caravan Group), Фарход Ходжиев (Огни Ташкента), Санжар Максудов (Винарыба, Steam bar) қатнашдилар.

alt

alt

Мукофот ҳамраиси Бахтиёр Насимов, Uzbekistan Airways муҳаррири:

 

«Бугун бу ерда энг яхшилар тўпланди. Сизни халқ танлагани учун, Ҳакамлар хайъати учталигига кирганингиз учун ҳозир бу ердасиз».

Оқшом давомида конвертларни очиш ва ғолибларнинг исмини эълон қилиш учун саҳнага: Зафар Хошимов (Korzinka.uz), Ильсур Гайфулин, Искандер Хаитбаев (X Marketing), Дилором Бўрихўжаева (Murad Buildings) ва Ҳакамлар хайъатининг 10та аъзоси кўтарилдилар.

altalt
alt
alt

Бу йил меҳмонлар ва Ҳакамлар хайъатининг фикри бир ердан чиқмади. Финалистлар баъзан кесишса ҳам, лауреталар фарқли бўлди.

alt

alt Мукофот Ҳакамлар хайъати раиси Франсуа Бежо, Европа Иттифоқи делегациясининг ҳамкорлик бўйича раҳбари:​
 

«Назорат ташрифларида Ҳакамлар хайъати номинантларни ошхона, хизмат, тозалик, интерьер, муҳит каби бешта мезон бўйича объектив баҳоладилар. Бизда кескин муҳокамалар ва махфий ташрифлар кечди, ва бугун – финал, биз энг яхшиларни билиб оламиз».

Меҳмонлар танловида бирваракайига учта номинацияда номи қайд этилган маскан – «Огни Ташкента» ресторани: «Йил очилиши»да – Лауреат, «Энг яхши кафе» - 2 ўрин, «Энг яхши континенталь таомлар маскани» – 3 ўрин. 2018 йилнинг кузида очилиб, хамёнбоп нархлар ва 60-йиллар услубидаги концепцияси сабабли қисқа вақт ичида оммалашган ресторанга олдиндан стол банд қилиб қўйиш керак.

alt

Анна Мартусевич, Hyatt Regency Tashkent маркетинг бўлими раҳбари:​

«Ўзгаришлар катта, чунки биз 2016 йилда бу ишга қўл урганимизда 80-100 кишига мўлжалланган кичик тадбир бўлиб, меҳмонхонанинг 7-қаватидаги барда ўтказган эдик. Ўтган йили мукофот кўламини кўриб ҳайратга тушдим, кўриниб турибдики, бу йил мегагинат нарса бўлади. Албатта сюрпризларсиз ўтмайди, чунки улар ҳар доим бўлади, ҳар қалай мен учун шундай. Шаҳримизда масканлар қўзиқориндек кўпайиб бормоқда, ва ўйлайманки, бугун бирор бир янгилик кашф этамиз».

Ҳакамлар хайъати танлови бўйича, «Йил очилиши» номинацияси ғолиби «Куранты» кафе-бари бўлди. Кафе асосчиси Павел Георганов тақдирлаш маросимида узоқ қола олмагани туфайли мукофот учун саҳнага кўтарилмади, лекин ўрнига ўзининг нусхасини ташлаб кетди.

alt

Кетма-кет учинчи бора HORI «Энг Яхши Пан-Осиё Ошхонаси Маскани» номинациясида ғолиб бўлди, ва кетма-кет иккинчи бор SalSal ресторани «Энг Яхши Миллий Таомлар Маскани» номинациясида асосий соврин – ғолиб ликопчасини олиб кетди. Биз тахмин қилганимиздек, Лазиз Ғуломов ва Алексей Ковалевнинг (рестораторлар танлови бўйича «Энг яхши бош ошпаз» деб топилди) «Пастернак» гастро-бари бу йил бир нечта номинациялар бўйича энг яхши номига сазовор бўлиш учун фаол кураш олиб бордилар. Натижада гастро-бар Мукофотнинг бош соврини – ГРАН-ПРИни қўлга киритиб, «Йилнинг энг яхши маскани» унвонини қўлга киритди.

Масканлар соҳиблари ўртасида ўтказилган сўровнома натижасида «Рестораторлар Танлови» номинациясида Breadly кафеси ғолибликни қўлга киритди.

alt
Шерали Бердибоев (Breadly кафесининг бошқарувчи ҳамкори)

«Барча олиб борилган ишлар бутун жамоамизнинг хизмати ва рестораторлар томонидан бу совринга лойиқ топилганимиз биз учун катта аҳамиятга эга. Шунингдек, Ҳакамлар хайъати ва биз учун овоз берганларга ҳам миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бу ўз устимизда янада кўпроқ ишлаш, янада мазали таомлар тайёрлаб, меҳмонларимизни кўнгини олишга ҳаракат қилишимиз учун туртки бўлади».

Барча 14 та номинацияларда ғолиблар ва халқ танлови совриндорларини бу ерда эълон қилганмиз: Йилнинг энг яхши ресторанлари эълон қилинди.​

Оқшомнинг фахрий ва махсус меҳмони тақдирлаш маросимига Олма-отадан учиб келган Sahar гуруҳи солисти Анвар Жўраев бўлди. 

alt
 

Тантанали кеча меҳмонлари:​

alt
Наталья Мусина, Назиля Рамазанова, Бобур Исмоилов

alt
Алексей Виноградов (Деловая Русь), Зафар Хошимов (Korzinka.uz) ва Тимур Мусин (Caravan Group)
 

alt
Алмаз Сейдуманов ва Айгерим Надирбекова (Smarter.uz)
 

alt
Нилуфар Ахмедова, Дилором Бўрихўжаева ва Дилбар Тураева (Murad Buildings)

alt
Ҳакамлар хайъати аъзоси Алессандро Лиамини (Европа Иттифоқи делегациясининг дастурлар бошқарувчиси)


alt
Сарвар ва Садам Матчановлар (OzonFC)
 

alt
Олимжон Абдуллаев ва Элёр Халимджанов (Street77), Елена Юсупова (WOK), Фаррух Акромов (Murad Buildings)
 

alt
Ирина Пурцеладзе ва Алексей Карелин (Suzane Catering)
 

alt
Елена Злобина, Гўзал Саид ва Камилла Коканбаева (Elysee Parfumerie)
Зухра Инат (Moel Bosh)

 

alt
Дилдар Исламова, Саида Абдурасулова (La Cantine)

alt
Александра Пышенко, Элёр ва Нозима Шайховлар (Level Restaurant)



 2017 йилдаги тантанали тақдирлаш маросими қандай ўтганлигини бу ерда кўришингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг