Clun Castle
Бизнинг ресторанимиз касбий сири - бу таомлар таъмини аъло даражада ушлаб турувчи табиий маҳсулотларнинг маъсум мазаси.
"Шоҳона стол", албатта табиий маҳсулотлардан иборат: барбекю ва юқори сифатли гўштдан тайёрланган турли стейклар. Сиз мавқеига кўра модерн классикаси деб аташ мумкин бўлган аъло ошхонамизнинг нафис хусусиятларини сифатига яраша баҳолай оласиз.
Қасримизнинг ички безаги замонасига яраша: худди ўрта асрлардагидек қўлбола қуйма панжаралар ва машъал сифат ёритгичлар, оғир ёғоч стол ва курсилар, шунингдек баланд суянчиқли курсилар ва буларнинг ҳаммаси 3та қаватда!
Қасрнинг биринчи қавати - паб. Бу ерда жонли мусиқа, скотч ва виски ҳукм суради, сарой аъёнлари сифатида эса турли навли ва хилли коктейллар намоён бўлади. Деворда таниқли кино қаҳрамонлари суратлари: адолат учун курашчи Робин Гуд ва енгилмас рицар Ланселот, қирол Артур ва Ричард Шерюрак, ҳамда уларнинг севиклилари Гвиневра ва Мэриан.
Иккинчи қаватда алоҳида зона, тематик кабинкаларга эга ресторан жойлашган .Бу ерда икковлон ёки дўстлар даврасида аъло ҳордиқ чиқаришингиз мумкин: ҳақиқий эркаклар рицарлик столи атрофида алоҳида кабинкада ўтириб ўзларини қирол Артур фуқароси деб ҳис қилишлари мумкин.
Кейинги кабинка ўша замон қирол ва аъёнлари ҳаётининг бир қисми бўлган ёввойи ҳайвонлар овига бағишланган. Аэрография безаги берилган алоҳида кабинка, сизга кельт афсоналари сирини очади, у ўрмон нимфалари, парилар ва афсунгарларга ишонган қадимий кельтларнинг ҳақиқий руҳини акс эттиради.
Ресторанда VIP меҳмонлар учун алоҳида зона: юмшоқ ва қулай креслоларда атрофдаги беҳаловатликдан ҳоли, ўчоқ тафтидан баҳра олибгина қолмай, абадий ва кўҳна қадриятлар ҳақида ўйга толишингиз мумкин бўлган камин(ўчоқ)ли зал мавжуд.
Тепада. Ресторанимизнинг ёрқин ва ўзига хос хусусияти - учинчи қаватда жойлашган ёзги айвон. Бу ерда нафақат баландликни, балки озодликни ҳам ҳис қиласиз. бошингиз узра очиқ осмон ва атрофингиздаги мустаҳкам деворлар - бу ҳақиқий саргузашт ишқибозлари учун зарур шароит.
ИЗОҲЛАР 0