alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Соғлиқ учун фойдали ширинликлар


Қоматга зарар келтирмаган ҳолда қайси ширинликлар билан ўзимизни хурсанд қилиб туришимиз мумкин? Бу ҳақда бугунги мақоламизни ўқиб, билиб олсангиз бўлади.

Қора шоколад


alt


Кўпчилик айнан қора шоколад ширин бўлади деб эътироз билдириши мумкин. Лекин парҳез вақтида айнан қора шоколад оқ ёки сутли шоколаднинг энг яхши ўрнини босувчи ширинлик. Бу каби ширинликлар таркибида – антиоксидантлар, кальций, оқсил, темир, магний ва витаминлар каби жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Шунингдек қора шоколад тинчлантириш хусусиятига эга ва қон босими паст бўлганларга айниқса фойдали.  

Зефир


alt


Оқ ёки пушти ранг шоколадсиз зефир энг кам калориялик деертлардан ҳисобланади. Бу ширинлик таркибида темир ва фосфор моддаси бор. Шунингдек унинг таркибидаги оқсил мушак тўқималарининг шаклланишига жуда фойдали. Зефирнинг яна бир ажойиб хусусиятларидан бири ошқозон шиллиқ қаватини қитиқламайди ва гастритга чалинганлар ҳам бемалол истеъмол қилиши мумкин.

Мармелад


alt


Мармелад таркибидаги табиий компонентлардан бири пектин ҳисобига фойдали. Бу модда қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Шунингдек пектин организмдаги токсинларни ҳайдайди ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини нормаллаштиради. Унинг беназир хусусиятларидан яна бири радиация таъсирини камайтириб, оғир туз металларини танадан чиқариб ташлаши. Баъзи илмий изланишлар натижасида маълум бўлишича пекти, демак мармелад ҳам антиканцероген хусусиятларга эга.  

Асал


alt


Асалнинг калорияси рафинадланган қандники билан бир хил, лекин асалда 70га яқин фойдали моддалар – В2, РР, С, В6 витаминлари, пантетон кислотаси, Н витамини, фолий кислотаси, кальций, натрий, йод ва бошқалар мавжуд. Маҳсулотнинг 100граммида магний, марганец ва темир моддаларининг кунлик нормаси жамланган. Асал – энг фойдали ширинлик, лекин у жуда кучли аллерген ҳисобланади, истеъмол қилишдан аввал албатта буни инобатга олиш зарур

Қуруқ мевалар


alt

Майиз, баргак, қора олхўри қоқиси ва бошқа қуруқ мевалар кальций, магний, натрий, темир каби кўплаб минерал моддаларга бой, шу сабабли юрак учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек қуруқ мевалар етарли даражада калорияли ва тез очлик хисини йўқотади.  
Фақат бир нарсани эсдан чиқарманг! Ширинликларни соат 16:00га қадар истеъмол қилиш мумкин, ва албатта асосий таомдан сўнг. Акс ҳолда қондаги қанд миқдори ошиб кетиб, ўзингизни овқатдан тия олмай қолишингиз мумкин. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг