alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Таом

Тошкентдаги тез ва мазали 5та янги масканлар

Тезгина таъмадди қилиб олиш, ҳотиржамликда яхшилаб тушлик қилиш масаласидан устунроқ туради доим. Гавжум шаҳар ҳаёт тарзида кўпчилигимиз тезгина бирор нарса еб олишга одатланиб қолганмиз. Шу сабабми пойтахтимизда ҳозирги кунда кўпгина янги тез ва мазали овқатланиш масканлари очилган. Улар қаторида Hot-Dogi Dog, Dots Donuts, Darth Pizza, The Burger ва Tez Food тез овқатланиш масканлари ўз мижозларига кечаю-кундуз ҳизмат кўрсатиб, ўзларининг мазали егуликлари билан ҳайрон қолдиришга ва ҳаттоки баъзилари етказиб беришга ҳам тайёрлар.

 

HOT-DOGI DOG

Манзил: Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 8 уй
Мўлжал: Анжуманлар саройи, Баҳор ресторани
Телефон: +99895 1933999
Иш вақти: соат 11:00дан 23:00гача
Етказиб бериш: йўқ
Ўртачи чек: 15 000 сўм
Ушбу маскан фақатгина хот-доглар тайёрлашга ихтисослашган. Унча катта бўлмаган ойнали бино 100тача одамга мўлжалланган. Хот-догларни масканнинг ўзида истеъмол қилиш ва  ўзингиз билан ҳам олиб кетишингиз мумкин.

 

DOTS DONUTS

Манзил: Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 8 уй
Мўлжал: Анжуманлар саройи, Баҳор ресторани
Телефон: +99890 9094949
Иш вақти: Душанба-шанба - соат 11:00дан 23:00гача, якшанба - 12:00 - 23:00
Етказиб бериш: йўқ
Ўртача чек: 20 000 сўм
Кичкинагина қаҳвахона ўзининг мижозларига пончиклар, қаҳва ва иссиқ ичимликлар таклиф этади. 100-120 кишига мўлжалланган майдонга эга. 

 

DARTH PIZZA

Манзил: Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 105 уй
Мўлжал: Буюк Ипак Йўли метро бекати, "Dunyo" супермаркети
Телефон: +99871 2682617
Иш вақти: соат 11:00дан 23:00гача
Етказиб бериш: йўқ
Ўртача чек: 10 000 сўм
Катта бўлмаган мавзули Darth Pizza кафесида пиццани ажойиб шаклда тортиқ этилади. Таомномада пиццанинг тўрт хили мавжуд бўлиб, биттаси индивидуал буюртма асосида тайёрланади.

 

THE BURGER

Манзил: Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 8 уй
Мўлжал: Анжуманлар саройи, Баҳор ресторани
Телефон: +99890 9623150
Иш вақти: соат 11:00дан 23:00гача , якшанба куни соат 12:00дан 23:00гача
Етказиб бериш: йўқ
Ўртача чек: 20 000 сўм
Концепт-бар Вестминстер университетининг чап томонида жойлашган. Бу ерда қора рангдаги бургерлар тайёрланади. Рангли бургерлар истеъмолчиларда балки қандайдир шубҳа тўғдириши мумкин, аммо улар махсус рецепт асосида тайёрланади ва бургерларни еса бўлади, улар зарарсиз. Бургерларнинг тўрт ҳили мавжуд. Улар: балиқли, товуқли, классик ва вегетариан бургерлар. Ҳизмат кўрсатиш учун фоизлар йўқ.

 

TEZ FOOD

Манзил: Шайҳонтуҳур тумани, Қоратош кўчаси, 5А, Samarqand Darvoza КСМ, 5-қават
Мўлжал: Korzinka.uz супермаркети рўпарасида 
Телефон: +99899 8191616
Иш вақти: соат 10:00дан 23:00гача
Етказиб бериш: мавжуд
Ўртача чек: 20 000 сўм
Tez Food – миллий таом ошхонасига замонавий қараш. Сиз севган миллий ошхона таомлари тез ва қулай тайёрланган тарзда. Маҳаллий ишлаб чиқаришдаги Фаст-фуд. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг