alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Гўзаллик

«Эътироф» маросимида юлдузларнинг образлари

Энг яхши эстрада аёл хонандаси номинациясида номзоди қўйилган хонанда Манзура маросимга дизайнер Хилола Шер томонидан яратилган либосда ташриф буюрди. 

alt

Тадбирда ўз қўшиқлари билан иштирок этган Хонанда Хосила Раҳимова Шерзод Файзиев ва Севара Зунунова томонидан Сурхон вохасига ҳос тарзда яратилган образда намоён бўлди. 

alt

Маросимда турмуш ўртоғи Шохруҳхон билан Ватан ҳақидаги қўшиқни ижро этган актриса Асал Шодиевани эса Dilnoz брендига мансуб либосда кўриш мумкин бўлди. 

alt

Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси номинациясида муносиб тарзда ғолибликни қўлга киритган хонанда ШаҳзодаСевара Миа томонидан яратилган гўзал тўр ёпинчиғида ва қора кўйлакда маросимга ташриф буюрди. 

alt

Маросимда бошловчилик вазифасини ўтаган хонанда Сардор Раҳимхонни образини унинг шахсий стилисти ва имиджмейкери Асқар яратган. Пойафзал Zara.

alt

Ўзбекистон Халқ артисти Муножат Йўлчиева шахсий дизайнер ва стилист Абдукарим томонидан яратилган гўзал миллий кўринишда намоён бўлдилар.

alt

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Акбаршох Акбардан яратилган образда «Эътироф» мукофоти тантанали топшириш маросимига ташриф буюрди.

alt

Тантанали маросимда бошловчилик қилган Райҳон Уласенова, дизайнер Kamila Mi томонидан яратилган либосда. 

alt

Актёр Адиз Ражабов ҳам тақдимотда бошловчилик қилди. У «Феридун» ательеси, дизайнер Фарходдан тақдим этилган костюм шимда ташриф буюрди.

alt

Эътироф-2015 мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева эса Komo бренди, дизайнери томонидан миллий матодан яратилган либосда ташриф буюрди. 

alt

Тақдирлаш маросимини очиб берган актриса Шаҳзода Муҳаммедова эса ўзи томонидан яратилган «Лайли ва Мажнун» композицияни ўзида мужассам этирган либосда эди. 

alt

Шарқ гуруҳи вакиллари Татьяна, Лидия Андре томонидан яратилган образда эди. Сарвар эса Cesare Paciotti брендига мансуб костюмда ташриф буюрди. 

alt

Сетора-Танхо сифатида ўз ижодларини давом эттираётган хонандалар Лейли ва Камилла Zukhra Design томонидан яратилган гўзал либосларда ташриф буюришди. 

alt

Актриса Юлдуз Ражабова дизайнер Дилноза Умирзоқова томнидан яратилган либосда.

alt

Бошловчи Нафосат Тоджибоева Rano Collection томонидан тақдим этилган образда.

alt

Устоз санъаткор Мурод Ражабов эса барчани Ideal Наманган цехидан тақдим этилган костюм шим билан чинакамига лол қолдирди. 

alt

 

«Эътироф» мукофотини тантанали топшириш маросимидан тўлиқ фоторепортажни бу ерда кўринг. 

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг