alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари

Фильм продюсери Равшан Норбаев ҳамда режиссёр Акром Шахназаров, операторлар Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар, монтаж режиссёри Нина Шеркулова ҳамда бош рассом Алишер Тўлабоевлар билан икки ойдан буён суратга олиш ишларига тайёргарлик кўришмоқда.

alt

Фильмга 200 дан ортиқ профессионал ҳамда махсус тайёргарликка эга ҳаваскор актёр ва актрисалар жалб қилиниши режалаштирилган.

alt

Фильм бош қаҳрамони Зарифхўжа Саидазимов ролига ўн бешга яқин профессионал актёрлар иштирокида фото ҳамда видео синовлар ўтказилди. Бош қаҳрамонни қайси актёр гавдалантириши борасида ҳали ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ.

alt

Акром Шахназаров, «101-рейс» фильми режиссёри:

«Бир йилдан буён Ўзбекистон қаҳрамони Зарифхўжа Саидазимовнинг ташқи ва ички дунёсини ўрганиб юрганим боис, ҳар томонлама кучли, ҳам ташқи кўриниш, ҳам характери жиҳатдан уларнинг образини яратиб берадиган актёр, қаҳрамон қидирмоқдамиз. Фильмимиз техник томонидан мураккаб бўлганлиги учун, ўрганадиган элементлари, техник амаллари ва фактлари кўплиги сабабли тайёргарлик ишлари ҳамда кастинг жараёнлари чўзилмоқда. Қаҳрамонимиз эллик ёшда бўлиши керак, бизга маъқул бўлганлар ёки қирқ ёшлар атрофида ёки 65-70 ёшларда бўлиб чиқмоқда. Эллик ёшда бўлган профессионал ҳамда ҳаваскор актёрларни кастинг қилишда давом этмоқдамиз. Ушбу талабларимизга жавоб бера оладиган барчани кастингда кутиб қоламиз».

alt

Фильм учун «Ё яшаб қол, ёки инсон бўлиб қол» ибораси танланган.

alt

Суратга олиш ишлари 2018-йилнинг июль ойида бошланиши режалаштирилган. Фильм ижодкорлари маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров иштирокида «101-рейс» фильмининг илк тизерини эълон қилишди.

 

«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001-йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг