alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кино

«Муҳаббат баҳори» бадиий фильми тасвирга олинмоқда

Фильмда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг болалик даври, ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Суратга олиш ишлари жорий йилнинг ноябрь ойида тугалланиши режалаштирилган бўлиб, шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан декабрь ойида премьера бўлиши кутилмоқда. 

alt

Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Картина Иброҳим Расулов режиссёрлигида Микоил Сулайманов ва Зулфия Қуролбой қизи сценарийси асосида постановкачи-оператор Талъат Мансуров томонидан суратга олинмоқда.

alt

Фильмда ролларни Ҳамза Ҳасанов (Ҳамид Олимжон), Шаҳноза Ҳожимуродова (Зулфия), Шоҳида Исмоилова, Абдурайим Абдуваҳобов, Меҳриддин Раҳматов ва кўплаб вилоят театрларининг моҳир актёрлари ижро этишган.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-07-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг