alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Базмлар

Наврўзни нишонлаш учун жойлар рўйхати

Sultan Saray кошонасида Наврўз

alt

21 март куни Sultan Saray оилавий ресторанида барча ташриф буюрган меҳмонлар билан сумалак тайёрланади. Шу куннинг махсус меҳмонлари Сардор Раҳимхон, Улуғбек Рахматуллаев, Халима Ибрагимова, Виа Мароканд гуруҳи.

 

April ресторанида  DJ Piligrim

alt

21 март куни April Verdant Restaurant барчани Наврўз байрамини биргаликда нишонлаш учун таклиф этади. Бу куни сумалак тайёрланади, жонли мусиқа янграйди, рақс дастури бўлади. Шунингдек, театрлаштирилган томоша ҳам бўлиб ўтади. Кечанинг махсум меҳмони DJ Piligrim.

 

La Terrasse масканида Рашид Ҳолиқов

alt

21 март куни La Terrasse масканида Наврўз байрами нишонланади. Кечанинг махсум меҳмони Рашид Ҳолиқов. Шунингдек, Di Live Band,Dj 2live & Dj Pacman чиқишлари ҳам бўлиб ўтади.

 

Brand 910 Наврўз байрами

alt

21 март куни Brand 910 маскани ҳаммани Наврўз байрамини биргаликда нишонлаш учун таклиф этади. Ушбу куни халқ қўшиқлари ва DJ Sam чиқиши кутиб қолади.

 

Ели-Пелида сумалак party

alt

«Ели-Пели» масканида 21 март куни сумалак party бўлиб ўтади. Меҳмонлар «Халиф» гуруҳи ва Тимур Толиповнинг чиқишларидан бахраманд бўлишлари мумкин.

 

Jazz Pub масканида баҳор байрами

alt

20 ва 21 март кунлари Jazz Pub маскани барчани баҳор байрами Наврўзни биргаликда нишонлаш учун таклиф этади. Шу куни Ялла гуруҳи ва бошқа ўзбек эстрадасининг энг севимли хит қўшиқлари жаз оҳангларида янграйди.

 

IKAT оилавий ресторанида байрам

alt

20 ва 21 март кунлари IKAT оилавий ресторани барчани биргаликда Наврўз байрамини нишонлаш учун таклиф этади.

 

«Франция таъми» фестивали  Сinara’sда

alt

Сaravan Group ресторанлар тармоғи 21 март куни Франциянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан биргаликда «Франция таъми» фестивалини анъанавий равишда ўтказади. Фестиваль шаҳар ташқарисидаги Сinara’s ресторан мажмуасида бўлиб ўтади.

 

Smurfland шарқ эртаги

alt

21 март куни  Smurfland жажжи меҳмонларни «Шарқ эртаги» болалар байрамиги таклиф этади. Дастурда малика Жасмин ва Оловуддин, болалар дискотекаси, батут-қасри ва болалар майдончаси.  

 

Боғлардаги Наврўз сайллар:

alt

«Локомотив-Анҳор»

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси

А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси

«Мирзо-Улуғбек» номидаги маданият ва истироҳат боғи

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Якуб Колс кўчаси, 21 уй

«Фурқат» номидаги маданият ва истироҳат боғи

Манзил: Миробод тумани, Толимаржонкўчаси, 135 уй

Ғафур Ғулом номидаги мадният ва истироҳат боғи

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 21 уй

Тошкент ҳайвонот боғи

Манзил: Юнусобод тумани, Обидова кўчаси, 232 уй

 

Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар рўйхати эса бу ерда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-03-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг