alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Алишер Файз концерти қандай ўтди

Бу йил ҳам одатдагидек «Халқлар дўстлиги» санъат саройига севимли хонандаларининг яккахон концерт дастурида бирга бўлиш учун Алишер Файзнинг минглаб садоқатли мухлислари ташриф буюришган. Концерт дастури аввалида саҳнага сўз устаси Ботир Имомхўжаев чиқиб, кеча сабабчиси Алишер Файзни таклиф қилди.

alt

Илк таронадан сўнг хонанда ташриф буюрган мухлислар билан саломлашар экан, барча ташриф буюрганларга ўз ташаккурини изҳор қилди. Хонанда мазкур концерт дастури ҳисоб бўйича ўн иккинчиси, яъни мучал концерти эканлигини таъкидлади. Ушбу сўзлардан сўнг, «Қайдасан» таронаси жаранг сочди.

alt

Концерт дастури уч қисмдан иборат бўлиб, унда Алишер Файз жами 25та қўшиқ ижро этди. Хонанда мунтазам меҳмонлар билан суҳбатда бўлди. Унинг самимий ҳазиллари ташриф буюрган мухлисларнинг кайфиятига кайфият қўшди.

alt

Алишер Файз бу концертида ҳам одатга кўра устози Озодбек Назарбеков ижодига мурожаат қилди. «Райҳонидур» таронаси жаранг сочганда саҳнада маҳоратли раққоса Ирода Исмоилова хиром айлади. 

alt

Дастурнинг энг ёдда қоладиган лаҳзаларидан бири хонанда томонидан жонли тарзда куйланган «Мухлисларим» қўшиғи бўлди десак муболаға бўлмайди.

alt

Концерт дастурининг биринчи қисми якунида хонанда устозлар анъанасини давом эттирган ҳолда саҳнага шогирди, хонанда Ёқубжон Аҳмедовни мухлисларга таништирди ва яхши ниятларини билдирди, саҳнани ёш хонандага топшириб, уни тарк этди. Ёш ижодкорни мухлислар жуда илиқ кутиб олишди. Ёқубжон Аҳмедов матни шоир Хушнуд Дарвеш қаламига мансуб бўлган таронани ижро этди.

altalt

Концерт дастурининг иккинчи қисми «Дўст» деб номланган маҳзун тарона билан бошланди. Мазкур блокда «1100 км», «Рашк қиласанми», «Асал онам», «Жанон» каби шўх композициялар билан бирга маҳзун тароналар ҳам тақдим этилди. Хонанданинг «Куз» таронаси жаранг сочганда томошабинлар зални чироқлар билан ёритишди. Саҳнадан қарганда юлдуз тўла осмонга тушиб қолгандек манзара намоён бўлди десак муболаға бўлмайди.

altalt

Иккинчи блокда хонанда «Онамга айтманг» монологинини шундай таъсирли ўқидики, ёшу қарининг кўзларини намлаган хонанда монолог сўнгида ўзи ҳам кўз ёшларини тутиб тура олмади. Мазкур блок якунида Алишер Файз севимли хонандаларига гуллар ва совға-саломлар тақдим этиш ниятида саҳнага яқинлашишни интиқлик билан кутиб турган мухлисларидан ҳадяларни қабул қилиб олди.

altalt

Алишер Файзнинг янги концерт дастуридаги яна бир эсда қоларли  лаҳзалари «Бағримга» таронаси учун махсус тайёрланган саҳна кўриниши бўлса керак. Мазкур саҳна кўринишида Ўзбек Миллий Акакдемик драма театри актёри Собиржон Отажонов ва актриса Зилола Ғуломова томонидан ижро этилган образлар йиғилганлар юзида майин табассум уйғотди.

alt

Дастурнинг сўнгги қисмида «Ярашибди», «Қоши қора», «Ҳай-ҳай» каби тароналар ижро этилди. «Ҳай-ҳай» қўшиғига таниқли раққоса Шодиёра Омонова хиром айлади. Концертга ташриф буюрган мухлислар ўз олқишларини аямадилар, шўх қўшиқларга завқланиб рақсга ҳам тушдилар.

alt

Концерт дастурида «Тановар» рақс ансамбли раққосалари хиром айладилар.

alt

Алишер Файзнинг концерт дастури 24 апрелга қадар давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-04-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг