Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Ёлғон дунё фильмига саундтрек
Режиссёр Равшан Усмановнинг "Ёлғон дунё" ўткир сюжетли драма жанридаги янги фильми тез орада томошабинлар эътиборига тақдим этилиши арафасида эканлиги ҳақида аввал сайтимизда хабар берган эдик. Ушбу фильмда саундтрек сифатида ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдузхоним Усмонованинг "Дунё" номли қўшиғи жаранг сочади.
Мазкур фильмда сиз машҳур актёрлар Теша Мўминов, Ботир Муҳаммаджонов, Хожакбар Комилов, Мирза Азизовларни шунингдек, актёрликда ҳам ўз истеъдодларини намоён этган хонандалар Отабек Муталхўжаев ва Канизаларни кўришингиз мумкин бўлади.
Ҳозир эса диққат эътиборингиз марказига "Ёлғон дунё" фильмига саундтрекни ҳавола этамиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
27-01-2015
ИЗОҲЛАР 0