alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Иссиқ нон» фильми Оскар мукофоти учун курашади

Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига бир қатор киноижодкорларимиз томонидан тақдим қилинган фильмлар муҳокама қилинди.
Муҳокама натижасида режиссёр Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари сурилиши тўғрисида қарор қабул қилинди ва бу ҳақда ўзбек киносига бағишланган форумда тантанали равишда эълон қилинди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от kunutun.uz (@kunutun.uz)

Умид Ҳамдамов билан бир қаторда бу йўлланма учун Абдуҳалил Мигранов «Имом Термизий», Риҳсибой Муҳаммаджонов «Қор ёғмоқда, оппоқ қор», Абдувоҳид Ғаниев «Элпарвар», Зулфиқор Мусоқов  «Берлин-Оққўрғон» ҳамда Илҳом Муҳаммадиброҳимов «Парвоз» номли фильмлари билан курашган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-09-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг