alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Обидалар

Хўжа Ахрор Вали масжиди

Чорсу
Хўжа Ахрор Вали масжиди
Мўлжал
Чорсу метро бекати

Хўжа Аҳрор Вали жума масжиди Чорсу майдонида жойлашган Регистон ансамблининг асосидир. Бу - Тошкентдаги Ўрта асрлар охирларида Ўрта Осиёда урф бўлган ҳовли типидаги жума масжидининг ягона намунасидир.

Асосий бино тўртта кичик ойнали унча баланд бўлмаган пойдевордаги гумбаз билан ёпилган куб шаклидадир. Ҳовлига қараган шарқий деворни йирик равоқ кесиб ўтган. Гумбаз тепаси (кулоҳи) шарсимон конус шаклида, безаксиз. Гумбаз шарсимон конус шаклидаги "елкан"ларга ўрнатилган. Кираверишдаги пештоқ токчалари ўқсимон, Ўрта Осиё эмас, готик услубга мосроқ. Масжид тўртбурчак шаклида, шарқий- ғарбий кўндаланг ўқи охирида жойлашган йирик ҳажмдаги биноли майдон.

Яратилиш тарихи

Масжид пойдевори IX асрлардаёқ Чоч деб аталган қадимий зороастр Тошкентини араблар истилосидан сўнг қўйилган. Шахар харобаларда жойлашган эди.

 Келгинди араблар ҳатто унинг номини ҳам тўғри талаффуз қила олишмаган. Уларнинг тилида "Ч" ҳарфи йўқ бўлиб, унумдор Чирчиқ воҳасини улар "аш-Шош" деб бузиб атаганлар.
819 йили эндигина халифатнинг шарқий қисми араб ноибидан ҳозирги Тошкент вилоятининг барча ерларини бошқариш учун ёрлиқ олган ёш амир Яҳё ибн Асад, ўз отини ҳозир ҳам шаҳарнинг учта майдони - Чорсу, Хадра ва Эски-Жува орасида яққол кўриниб турадиган тепалик олдида тўхтатди. "Пойтахтимизни шу ерга қурамиз - деди Яҳё орқасидан ҳурмат билан келаётган аъёнларига қарата,  бу тепаликда Мадина аш-Шош, Мовароуннахрнинг шимолий  олдтаянчи бўлсин!"  Унинг мулозимлари орасида турк аскарлар бўлиб, улар бир овоздан раҳнамолари сўзини "Ҳа, ҳа албатта бу ерда Шош шаҳри қад кўтаради!" - деб маъқулладилар. Турк тилида "Мадина аш-Шош" "Шошкент" дейилади. Танланган тепаликнинг энг баланд нуқтасида Яҳё ибн Асад Тошкентдаги биринчи жума масжиди пойдеворини қўйишни буюрди.
1432 йилда Тошкентга темурийлар даврининг энг машҳур ижтимоий арбобларидан бири, 1404 йили Тошкент яқинидаги тоғли қишлоқ Боғистонда туғилган Убайдулла Хўжа Аҳрор ташриф буюрди. Кетиши олдидан Хўжа Аҳрор қадимий Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида йирик жума масжиди ва мадраса қуришни буюрди. Ривоят қилишларича, Убайдулла масжид учун маблағни мато четларидан чиқадиган лахтакларни сотишдан чиқарган эканлар. Бу ростми, ёлғонми аммо Яҳё ибн Асад давридан қолган Тошкент масжидининг кўҳна пойдевори устида  XV аср ўрталарида  шарқий тарафга қараган очиқ равоқли ўзига хос гумбазли куб пайдо бўлди.
Шимолий тарафда жойлашган масжиднинг эски марказий дарвозаси қаршисида 1451 йилда қурилган бир қаватли ўртамиёна мадраса бўлган. Ҳозир у йўқ, чунки 1954 йилда шаҳар маъмурияти уни бузиб, ғиштларини қўшни бинолар реставрацияси учун ишлатишга кўрсатма берган.
Маълумки, Тошкент тоққа яқин, зилзилалар зонасида жойлашган. Шу туфайли ўрта асрларнинг кўпгина монументал иншоотлари ер ости турткиларидан азият чеккан, баъзилари эса бутунлай бузилиб кетган. Тез-тез таъмирлаш ишларидан жума масжид ҳам четда қолмаган. Масалан, XVIII асрда, мустақил Тошкентнинг Шайхонтоҳур ҳокими Юнус Хожи раҳбарлигида айни гуллаб яшнаган пайтида асосий куб астойдил таъмирланган ва узун ҳовли бўйлаб жойлашган ҳужралари бор  қуббали айвонлар тўла қайта қурилган.
1868 йилдаги қаттиқ зилзила оқибатида ўрта асрлар меъморий ёдгорликларининг кўпчилиги зиён кўрганда бош масжидга ҳам жиддий зарар етган. Жоме масжиди деярли 20 йил ишдан чиққан. 1888 йилдагина Россия императори Александр III ажратган маблағ ҳисобига тўла қайта тикланган, шунинг учун уни Чор масжиди ҳам дейишади. Бинонинг ташқи кўриниши бироз ўзгартирилган бўлса ҳам, у аввалгидай маҳобатли таассурот қолдиради. Бу катталиги бўйича Ўзбекистондаги  учинчи жума масжиди дейишнинг ўзи кифоя. Уни шу туришдаги иккита масжид - Самарқанддаги Биби-хоним ва Бухородаги Калёнгина йўлда қолдиради.
Авваллари, атрофда бошқа баланд иморатлар бўлмаган пайтда Хўжа Аҳрор Вали жума -масжиди ҳар тарафдан, айниқса минг йиллардан бери битта жойда шовқин -сурон билан турган Тошкентнинг кўҳна бозори Чорсудан  жуда яхши кўриниб турарди. Хўжа Аҳрор Вали жума -масжидини ўраб турган меъморий ансамбль бизнинг вақтимизга келиб, кучли реставрация қилинган Кўкалдош мадрасаси ва Гулбозор маҳалла масжиди гумбазини ҳисобга олмаганда, бутунлай бузилиб кетган. Эски Тошкентнинг диққатга сазовор бу бурчагининг аввалги кўринишини фақат камёб эски фотосуратларга қараб тасаввур қилиш мумкин.
Фотография эндигина ривожланаётган пайтда масжиднинг бош биносининг ўнбеш метрли баландликка эга гумбазига фотографлар чиқиб ўзларининг унча мукаммал бўлмаган фотоаппаратлари билан эски Тошкент панорамаларини қуш учадиган баландликда туриб суратга олишни ёқтирганлар.
2003  йилда масжид замоний қурилиш ва безаш услублари ёрдамида қайта қурилди. Энди эски шаҳар тепалигини битта эмас, бирданига учта гумбаз ўраб турибди, масжид, кўркам ва байрамона кўринишга эга. Бу ерга кўплаб одамлар келишади. Бунга унинг қулай жойда - Тошкентнинг энг кўҳна бозори ёнида жойлашгани ҳам сабабдир.

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг