alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Антиқа Совчилар

Антиқа Совчилар

Халқимиз фарзандини уйлантириш ва турмушга чиқариш масаласига ҳамиша жиддий қараб келади. Ўзига тўқ хонадонда униб-ўсган қизи Наргизни муносиб жойга узатиш учун унинг отаси Иззатнинг боши қотган. Ота фарзандини ўзига тўқ оилага узатишни кўнглига тугиб қўйган. Лекин бирин-кетин келаётган совчилар бўлғуси келинга ўз шартларини қўя бошлаши ёки куёвликка нолойиқ номзодлардан отанинг энсаси қотади. Шундай кунларнинг бирида марҳум отаси Иззатнинг тушига кириб, ўғлига суюмли набирасини ўзи ёқтирган Бахтиёрга турмушга чиқаришни тайинлайди. Бахтиёрни яхши билса-да Иззат уни камбағалроқ деб кўнмаётган эди. Отасининг васиятини амалга ошириш учун энди ўзи Бахтиёрга «қизимга уйлан» деб ялина бошлайди. Спектакль ниҳоятда кулгули воқеаларга бой бўлиб, ҳар бир персонажни очиб берадиган ўзига хос характер ва қиёфалар топилган. Етакчи ролларни Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Носирова, Турғун Бекназаров, Ҳамид Тўхтаев, артистлар Хайрулла Иноғомов, Муниса Вафоева, Баҳром Болтаев, Гуласал Раҳмонова, Илҳом Отамирзаев ва бошқалар ижро этадилар.

Муаллиф: Исфандиёр
Қўшиқлар матни муаллифи: Тўра Мирзо
Композитор: Олимжон Комилжонов
Саҳналаштирувчи режиссёр: Мурод Ражабов, Баҳодир Назаров
Саҳналаштирувчи дирижёр: Олимжон Комилжонов
Саҳналаштирувчи рассом: Жалол Раҳимов
Бош ролларда: Иззат - Турғун Бекназаров, Хайрулла Иноғомов
Ҳакима - Малика Қаюмова, Махсуда Отажонова,
Наргиза - Феруза Мустафоева, Мунис Болтаева
Бахтиёр - Илхом Атамирзаев, Бахром Болтаев
Малика - Муқаддас Мамадалиева, Малохат Наврўзбоева
Рустам - Хамид Тўхтаев, Обид Ахмедов
Вохид - Усмон Юсупов, Фарух Рустамов
Марям - Меҳри Бекчанова, Гулчеҳра Носирова
Эркин - Олтинбек Сапаралиев, Бозор Холмўминов
Нормурод -  Қобил Умиров, Тохир Раҳимов
Ота - Турсунбой Пиржонов, Отабек Ҳақбердиев
Амма - Инобат Умирова, Нафиса Ҳўжақулова

 

Телефон: +99871 2451633, +99890 9593456

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг