alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Жинлар базми

Жинлар базми

Ушбу спектакль ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Ёлғиз” қиссаси асосида саҳналаштирилган бўлиб, улуғ адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Спектаклда А.Қодирийнинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган 1926 йил воқеалари тасвирланган. Спетаклнинг асоси фақатгина адибнинг шахси, ҳаёти, ижодигина эмас, балки у яшаган даврга, зўравон сиёсий тузумга қаратилган. Спектаклнинг яна бир диққатга молик жиҳати: шу тузум дарғаси остида жон сақлайман деб, қўрқув остида жинлар “бўйинларига илган ноғаралар”ни чалишга мажбур бўлган “касбдош дўстлар”ни бир мунча асар жанридан четроқ чиқиб бўлса-да шарж услубида ифода қилинади.

Инсценировка муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр: Олимжон Салимов
Саҳналаштирувчи рассом: Сергей Чуфарнов
Либослар бўйича рассом: Райҳон Юлдашева
Режиссёр: Самиддин Лутфуллаев
Режиссёр ёрдамчилари: Камолиддин Раҳмонов Меҳрибоним Юсупова

Телефон: +99871 2441169, +99871 2441170

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг