alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Бетакрор ибодатхоналар

Бугун Сизларнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлган ибодахоналарнинг баъзилари кўплаб асрлар аввал қурилган бўлса, баъзилан бир неча йиллар аввал бунёд қилинган. Баъзиларининг қурилишига эса бир неча асрлар сарфланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида эътиборга молик. 


Милан бутхонаси, Италия

alt

Мазкур готика услубидаги бутхона — жаҳонда катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган католиклар ибодатхонаси ҳисобланади. Уни қуриб битиришга 500 йилдан ортиқроқ вақт сарфланган.


Илоҳий Учлик черкови, Антарктида

alt

Рус православ черкови Россияда 1990 йилларда қурилган, кейинчалик Антарктидадаги рус станциясига кўчириб ўрнатилган. У мазкур ҳудуддаги 7 черковдан бири ҳисобланади. 



Такцанг-лакханг, Бутан

alt

Буддистларнинг бу илоҳий маскани 3120 метр баландликда жойлашган бўлиб, унинг номи "йўлбарслар уяси" деб таржима қилинади.


Шайҳ Зайд масжиди, Бирлашган Араб Амирликлари

alt
 
Масжидга 40 мингга яқин диндорлар сиғади. Мазкур масжид 82 гумбаз ва 1000та устунга эга. Шунингдек бу ерга дунёдаги энг улкан гилам тўшалган. 



Барча динлар ибодатхонаси, Қозон, Россия

alt

Ушбу такрорланмас бинода ажойиб тарзда мусулмонлар яримойи, христианлар хочи, Давид юлдузи ва хитойликлар гумбази жойлаштирилган. Лекин мазкур ибодатхонада ҳеч қанай диний маросимлар ўтказилмайди. 


Лотос (Нилуфар) ибодатхонаси, Ҳиндистон

alt

Ҳиндистонликлар учун нилуфар гули тозалик ва тинчлик рамзини билдиради. Мазкур бино дунёдаги энг кўп зиёрат қилинадиган масканлардан бири. 


Кул-Шариф масжиди, Қозон, Россия

alt

Янги масжид лойиҳачилари 1552 йилда бузиб ташланган Қозон хонлигининг асосий масжидини қайта жонлантиришга ҳаракат қилганлар.



Бибимарям черкови, Словения

alt

Черков Словениядаги ягона оролда жойлашган, унга кириш учун кўлни сузиб ўтиб, 99 та зинани босиб ўтиш керак.


Паоай черкови, Филиппин

alt

Бу барокко услубида қурилган черковлардан бири ҳисобланади.


Илоҳий Патрик бутхонаси, Австралия

alt

Австралиядаги энг катта ва энг баланд ибодатхона.


"Преображения Господня" черкови, Кижи, Россия

alt

Черков рус ёғоч ўймакорлик усулида бунёд қилинган, унинг қурилишида бир дона ҳам ишлатилмаган. 


Яшил черков, Аргентина

alt

Аслида оддийгина бўлган мазкур черков йиллар давомида ям яшил ўланлар билан қопланиб бетакрор кўринишга эга бўлган.


Боргунд черкови, Норвегия

alt

Мазкур черков 1180 йилларда қурилган, Норвегиядаги энг машҳур ёғочли черковлардан бири ҳисобланади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг