Саёҳат
Yurtimiz shaharlari dunyo sayyohlarini o'ziga jalb qilmoqda
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
Дунёдаги энг ноёб кўприклар 20 талиги!
Инсоният азалдан янгилик яратишга, қандайдир ихтиролар қилишга, изланишлар олиб боришга иштиёқи катта бўлиб келган. Одамзод тоғларни, саҳроларни ва улкан денгизларни кесиб ўтишга интилган. Шу интилишлар, қизиқишлар ва изланишлар кўприкларни яралишига сабаб бўлган. Кўприклар бизни узоқ йўлимизни яқин қилишга анча вақтлардан буён ҳизмат қилиб келмоқда.
Бугун сизларга бой тарихга эга меъморчилик ва архитектура лойиҳалари бўлган, ҳамда мукофатларга сазовор бўлган дунёдаги 20 та ноёб кўприкларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Сингапурдаги "Хеликс" кўприги
Бу кўприк кўриниши билан ДНК структурасига ўхшашлиги сабабли ноёб ҳисобланади. Кўприк 2010 йилда очилган бўлиб, у пўлатдан қилинган, ҳамда махсус ёритгич ленталари билан ўралиб чиқилган.
"Каппельбрюкке" кўприги
Бу кўприк Люцерне шаҳарида жойлашган бўлиб, 1333 йилда қурилган, ҳамда Ройс кўлини диагонал бўйича кесиб ўтади. У Европадаги энг қадимги усти ёпиқ кўприклардан биридир. Кўприкнинг ички қисми 17 асрга тегишли расмлар билан безатилган. Тахминан 20 йил аввал кўприк ёнғин сабабли бузилган. Ёнғин вақтида кўпгина раслар ёниб кетган. Кўприк бир йилдан сўнг таъмирланган.
"Шеньян" кўприги
“Шамол ва Ёмғир” кўприги маъносини англатади. У 1916 йилда Дуна ахли томонидан қурилган. Шеньян кўприги Хитойнинг Гуангкси вилоятида жойлашган. Анъанавий Хитой архектураси қўлланилган бўлиб, қурилиш вақтида хаттоки бир дона мих ҳам ишлатилмаган, кўприкни қуришда фақатгина архитектура ҳийлаларидан фойдаланилган.
"Ғилдираксимон" йиғиладиган кўприк
Бу кўприк Лондоннинг Пэддингтон вилоятида жойлашган бўлиб, лойихани Томас Хитэрвик яратган ва 2004 йилда тугатган. Бу саккизбурчакли қурилма ҳар жума куни трансформацияланади ва орқага йиғилади. Бундай тарздаги транформацияларни бажариш учун кўприк гидравликани қўллайди.
"Лангкави" само кўприги
Лангкави Скай-Бридж кўпригига канат йўли орқали етиб бориш мумкин. У денгиз сатхидан 700 метр баландликда жойлашган бўлиб, унинг узунлиги 100 метрга тенг. Бу кўприк устида сиз Малайзиянинг тропик манзараси ва тоғларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
"Гейтсхед Миллениум" кўприги
Бу қурилма Англия Қироличаси томонидан 2002 йилда очилган. Бу кўприк Ньюкасле шаҳрида жойлашган ва Тайн кўлини кесиб ўтади. Бу кўприкнинг ноёблиги шундан иборатки, у эгилувчан ҳусусиятга эгалигидир. У бир тарафга эгилган вақт пиёдалар кўпригига айланади. Бошқа тарафга эгилган маҳал эса қайиқ ва кемалар унинг остидан бемалол сузиб ўта олишларига имкон яралади. Гейтсхед Миллениум кўприги кўпгина архитектура совринларига сазовор бўлган.
"Босниядаги қадимги" кўприк
Эски кўприк 1566 йилда қурилган. Аммо 1993 йилда Босниядаги уруш туфайли анча талофат кўрган. Унинг таъмири учун 13 $ миллион миқдорида маблағ сарфланган, ҳамда қайта 2004 йилда очилган.
Япониядаги "Акаси" Кўприги
Япония инженерлиги намуналаридан бири. Акаси кўприги дунёдаги энг узун осма кўприк ҳисобланиб рекордликни ушлаб туришга эришиб келмоқда. Унинг узунлиги 3911 метр. Бу қўприкни қуриш учун 12 йил муддат керак бўлган.
Италиядаги "Риальто" кўприги
Бу кўприк 1181 йилда қурилган бўлиб, у Венециянинг Гранд Каналини кесиб ўтади. Бу кўприк ўша вақтларда каналнинг нариги томонига ўтишнинг ягона усули бўлиб ҳизмат қилар эди. 1551 йилда ҳукумат уни модернизация қилишга қарор қилади. Уни модернизация қилиш бўйича машҳур архитекторлар, ҳаттоки Микеланджело ҳам ўз лойихаларини таклиф этганлар. Аммо уни лойиҳаси устида ишлаш Антонио да Понтега топширилган.
"Слауэрхофбруг" кўприги
Сиз кўриб турган сурат ёлғон эмас. Бу ҳақиқатда ажойиб кўприк. У Леуварденеда жойлашган. Нидерландияда жуда ҳам каналлар ва транспорт воситаларининг етарли даражада кўплиги туфайли кемачиликка, йўлларга фойдаси тегадиган кўчиб юрадиган кўприкка эҳтиёж мавжуд эди. Шунинг учун 2000 йилда темир ва пўлатдан кўприк қурилган. Бу кўприк кунда 10 маротаба кўтарилиб тушади.
"Октавио де Оливейра" кўприги
2008 йилда Сан-Паулуда очилган бу кўприкни қурилишига 5 йил вақт кетган. Бу кўприкнинг ноёблиги шундан иборатки унинг кўриниши “Х” шаклида эканлигидир. Бу кўприк яна ўзига хос чироқлар билан ёритилади. Ҳар бир байрамга алоҳида чироқлар ранг-баранглигига гувох бўлиш мумкин. Масалан: Янги йилда чироқлар арча шаклида порлаб туради.
"Фолкерка" ғилдираклари кўприги
Бу шунчаки кўприкдан ҳам кўпроқдир. У ўзининг футуристик дизайни билан ноёб бўлиб, у дунёдаги ягона қайиқлар учун лифт бўлиб ҳам ҳизмат қилади. 180 градусга айланиш имконига эга. Қайиқ канал орқали кўприкнинг пастки ярусига сузиб киради, шундан сўнг эса структура айланиб, қайиқни каналнинг юқорисига кўтариб чиқаради.
"Хендерсон" тўлқинлари кўприги
Кўприк шундай лойиҳалаштирилган эдики, унинг кўриниши тўлқинларга ўхшаши керак эди. Бу кўприк Сингапурдаги иккита боғни бирлаштиришга ҳизмат қилади. Бу кўприк пўлат ва тахта ёғочдан қилинган, ҳамда уни янада кўркамлаштириш учун турли чироқлар билан ёритилган.
"Сиду" кўприги
Бу кўприк 2009 йилда очилган бўлиб, ердан 495 метр баландликда жойлашган. Бу Эфил минораси, Озодлик хайкали, Гиза пирамидаси ва Биг-Бендан ҳам баландроқдир. Кўприк Хитой вилояти бўлмиш Хубэйда тоғлар ва ўрмонлар қуршовида жойлашган. Унинг қурилиши албатта қийинчиликлар туғдирган. Чунки у ерга етиб бориш ва кранлардан вертолётлардан ёки кемалардан фойдаланиш имкони бўлмаган. Аммо инженерлар бу кўприкни қуриш йўлини ҳам ўйлаб топганлар. Қурилишда улар ракеталардан фойдаланишган.
"Мийо" кўприги
Мийо кўприги рикорд китобига энг баланд кўприк бўлиб киритилган. Шедеврнинг техник баландлиги 342 метр. Би-би-си бу кўприкни “21-асрнинг техника мўжизаларидан бири” деб атаган. Франция президенти Жак Ширак уни 2004 йилда очган.
"Даньян-Куншань" кўприги
Бу кўприк дунёда энг узун кўприк ҳисобланади. Унинг узунлиги 102 мил. Бу тезюрар темирйўл кўприги бўлиб, Пекин-Шанхай темирйўлининг бир қисми. Унинг қурилиши 2006 йилда бошланган бўлиб, лойихага 8.5 миллиард АҚШ доллари сарфланган.
"Моисей" кўприги
Бу кўприк Моисей номига билан аталган эди. Чунки у сувни иккига ажратиб туради. Бу дизайн сизга сувдан ўтиб кетаётганлигингиз илллюзиясини яратади. Кўприк тахта-ёғочдан қилинган бўлиб, сув ўтказмайди.
"Хаджу" кўприги
Хаджу кўприги Персия шохи Аббос II томонидан қурилган. 23 та аркадан иборат, у дамба сифатида ҳам ҳизмат қилади.
"Банпо" кўприги
Бу ажойиб кўприк Сеулда жойлашган бўлиб, Хан кўлини кесиб ўтади. 1982 йилда кўприк ташкил этилган. 2007 йилда қайта тикланган. 2009 йилда лойихага фонтан қўшилган. Кечки вақт фонтан чироқлари камалак жилоси билан товланади.
"Олтин дарвоза" кўприги
Дунёдаги машҳур кўприклардан бири. Бу кўприк нафақат Сан-Францисконинг, балки АҚШнинг ҳам рамзига айланган. Йозеф Штраус томонидан лойихалаштирилган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
02-10-2013
ИЗОҲЛАР 0