alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат

Дунёнинг энг катта ҳайвонот боғлари

Улар ҳар йили минглаб томошабинларни ўзига жалб қилади, ҳудуди эса тез суръатда кенгайиб боради. Дунёнинг энг катта ҳайвонот боғларини турлича тавсифлаш мумкин, аммо энг самаралиси ҳайвонот боғининг майдони ва унда яшайдиган ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш бўлса керак. Мазкур кўрсаткичларни назарда тутган ҳолда, сизнинг эътиборингизга дунёнинг энг катта ҳайвонот боғлари ўнталигини ҳавола этамиз.


10. Сан-Диего ҳайвонот боғи, 40Га., 650 турдаги ҳайвон

alt
 
SanDiego Zoo - Сан-Диего ҳайвонот боғи Бальбоа боғида, Калифорнияда жойлашган. Мазкур ҳайвонот боғида 650 турдаги 3700дан ортиқ ҳайвонлар бўлиб, ҳудуди 40 гектар ерни эгаллаган.
 
alt

 

9. Лондон ҳайвонот боғи, 46 Га., 755 турдаги ҳайвон

alt

The London Zoo – Лондон ҳайвонот боғи – дунёдаги энг қадимий илмий ҳайвонот боғи ҳисобланади. Мазкур боғ 1847 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирги кунда 755 турдаги ҳайвонга эга.

alt
 


8. Бронкс ҳайвонот боғи, 107 Га.,  650 турдаги ҳайвон

alt

Bronx zoo – Бронкс ҳайвонот боғи Нью-Йоркнинг Бронкс туманида жойлашган.  Бу  боғ Бронкс дарёси бўйида жойлашган бўлиб, энг эски шаҳар ҳайвонот боғларидан саналади. Унда таҳминан 4000га яқин ҳайвонлар кун кечиради.

alt
 


7. Жанубий Африка Миллий ҳайвонот боғи (“Претория ҳайвонот боғи”), 85 Га., 705 турдаги ҳайвон

alt
 
National Zoological Gardens Преторияда жойлашган бўлиб, ҳудуди 85 гектарни ташкил қилади. Унинг майдони иккига ажратилган бўлиб, биттаси текисликда, иккинчиси эса тепаликда жойлашган. Апис дарёси эса уларни иккига ажратиб туради. Мазкур ҳайвонот боғида 705 хилдан ортиқ жониворлар макон топган.

alt
 


6. Москва ҳайвонот боғи, 21 Га., 927 турдаги ҳайвон.

alt

Moscow Zoo Москва ҳайвонот боғи 1864 йилда ўз эшикларини очган бўлиб, Европадаги энг эски ҳайвонот боғлари сирасига киради. Унинг майдони 21 гектар бўлиб, 927 хилга яқин ҳайвонларни ўз ичига олган.  

alt

 

5. Генри Дурли ҳайвонот боғи, 52 Га., 962 турдаги ҳайвон

alt
 
Doorly Zoo Генри Дурли ҳайвонот боғи Омахада жойлашган (Небраска). Ҳайвонот боғининг илк номланиши Ривервью боғи бўлган. Мазкур ҳайвонот боғи 1864 йилда ташкил қилинган. Ҳозирги кунда боғда 962 турдаги ҳайвонлар бўлиб, унинг ҳудуди 52 гектарни ташкил этади.

alt
 


4. Пекин ҳайвонот боғи, 89 Га., 950 турдаги ҳайвон

alt

Beijing-Zoo 1906 йилда ташкил қилинган. Пекин ҳайвонот боғи ҳар йили миллионлаб томошабинларни ўзига жалб қиладиган энг катта боғлардан бири ҳисобланади. Унинг майдони 89 гектар бўлиб, 950 хил ҳайвонларни ўзига жамлаган.

alt
 


 3. Торонто ҳайвонот боғи, 287 Га., 491 турдаги ҳайвон

alt
 
Тoronto-zoo Торонто ҳайвонот боғи 1974 йилда очилган. Канаданинг энг катта ҳайвонот боғи дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган ҳайвонларга қараб етти бўлимга бўлинган. Ҳозирги кунда бу ерда 5000дан ортиқ ҳайвон кун кечирмоқда.

alt
 


2. Колумбус ҳайвонот боғи,  234 Га., 793 турдаги ҳайвон

alt

Columbus Zoo and Aquarium Колумбус ҳайвонот боғи  нотижорат ҳайвонот боғи бўлиб, бир неча марта Америка Қўшма Штатларининг энг яхши ҳайвонот боғи номга сазовор бўлган. Бу ерга ҳар йили 2,5 миллионга яқин томошабинлар ташриф буюришади. Унинг ҳудуди 234 гектар бўлиб, 793 хил жониворлар кун кечиради.

alt



1. Берлин ҳайвонот боғи, 35 Га., 1500 турдаги ҳайвон

alt

Berlin Zoological Garden Берлиндаги энг эски ҳайвонот боғи ҳисобланиб, 1844 йилда ташкил топган. Берлин ҳайвонот боғи 1500дан ортиқ турдаги ҳайвонларни ўз ҳудудида жамлаган. Ҳайвонларнинг умумий сони 19500дан ортиқроқдир.  Йилига 3 милиондан ортиқ зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган мазкур боғ дунёдаги энг катта ҳайвонот боғи ҳисобланади.

alt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2015