Саёҳат
Yurtimiz shaharlari dunyo sayyohlarini o'ziga jalb qilmoqda
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
Энг ажойиб кўллар
Табиат ўзининг бениҳоят хилма-хил шакл ва кўринишлари билан инсонни асрлар оша ҳайратантириб келган. Бугун биз сизларга ажойиб кўллар ҳақида маълумот бермоқчимиз. Бу кўлларни ўзаро боғлаб турган нарса уларнинг ажойиб рангидир. Бир бирига умуман ўхшамайдиган бу кўллар ўзининг бетакрор ранги билан бутун инсониятни лол қолдиради.
1. Колорадо қўлтиғи
Ҳаво ҳарорати ва куннинг вақтига кўра ўз рангини тўқ қизилдан сиёҳранггача ўзгартиради. Колорадо қўлтиғини бундай ажойиб тусга киришига унинг тубидаги майда сув ўтларининг кучли ультра бинафша нурларидан ҳимояланиш учун ўзларидан чиқарадиган каротин моддаси сабаб бўлади. Колорадо қўлтиғи бу – чуқурлиги бор йўғи 35 см ни ташкил этадиган шўр сувли майда кўл.
2. Келимуту кратер кўли – Флорес ороли, Индонезия
Келимуту вулқони бу – 3 та турли рангдаги кратер кўллари жойлашган макон. Tiwu Ata bupu кўли сувининг ранги кўк рангга эга.
Қолган иккита кўл, Tiwu Nuwa Muri Koo Fai ва Tiwu Ata Polo бўлиб, уларнинг бирини ранги яшил бўлса, иккинчисиники тўқ қизил.
3. Ngakoro кўли
Янги Зеландиядаги бу кўл оч яшил рангда. Кўлга яшил рагни ундаги юқори миқдорли олтингугурт ва темир оксиди беради.
4. Беш рангли кўл
Беш рангли кўл Цзючжайгоу боғининг қоқ марказида жойлашган. Унинг ранги вақти вақти билан сариқдан тўқ яшилгача ўзгаради, аммо асосан унинг ранги кўк бўлиб туради. Бу кўлнинг ажйиб томонларидан яна бири шуки, ён атрофдаги бошқа кўллар вақт ўтган сари қуриб, кичрайиб кетса ҳам, мазкур кўлдаги сув сатҳи ўзгармайди. Қишда ҳамма кўллар музласа ҳам, бу кўл музламайди.
5. Хиллер кўли
Австралияда жойлашган Хиллер кўлининг суви ёрқин пушти рангда. Илк бор бу кўлга одамлар 1802 йилда дуч келганлар. Ҳануз нима сабабдан бу кўлнинг ранги пуштилигини ҳеч ким аниқлай олмаган.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-09-2014
ИЗОҲЛАР 0