Саёҳат
Yurtimiz shaharlari dunyo sayyohlarini o'ziga jalb qilmoqda
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
Эскальдесдаги атирлар музейи: ифорлар оламига саёҳат
Эскальдес шаҳрида жойлашган парфюмерия музейи Андорра аҳолиси ва меҳмонларига ифорларнинг бетакрор оламига саёҳат қилиш имконини беради. Мазкур мамлакатнинг ёрқин маданий диққатга сазовор маскани 2004 йилда Júlia Bonet компанияси ғояси асосида ташкил этилган.
Мароқли саёҳат сайёҳларга Андорранинг тарихи ва ва атирлар оламидан қизиқарли фактларни ўрганиш имконини беради. Парфюмерия музейидаги экспозиция ўзига мингдан ортиқ турли ифорларга эга атирлар тўлдирилган идишчаларни қамраб олган. Мазкур музей айниқса атир шайдолари учун айни муддао бўлади.
Кўргазма тўплами ташриф буюрганларга кўплаб флаконлар, этикеткалар ва атир билан бевосита боғлиқ бошқа нарсалари билан қизиқ бўлади. Бу ерда парфюм санъати ривожланиши ҳақида тўлиқ таассурот олиш мумкин.
Музей заллари жуда оддий безатилган бўлиб, экспонатлар жойлашган витриналар жуда содда. Лойиҳалаштирувчилар фикрича назарий таассурот сайёҳларни ифорларни ҳис қилишдан чалғитмаслиги керак.
Ўттиз мингдан ортиқ экспонатларини ўзида жам қилган музейда нафақат атирлар, балки парфюмерияда фойдаланиладиган ўсимликлар ҳам бор. Ушбу ифорга бой ўсимликлар махсус контейнерларда сақланади. Музейга ташриф буюрганларда эса ўз шахсий атирини тайёрлашдек ажойиб имконият бор.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-06-2014
ИЗОҲЛАР 0