Саёҳат
Кўхна Самарқандда жилоланувчи мусиқали фаввора ишга тушди
Бутун дунё эътиборини доимо ўзига қаратиб келган ва ҳозирга кунда ҳам сайёҳларга бой бўлган гўзал шаҳарларимиздан бири кўхна Самарқанд шаҳримизда янгидан таъмирланган турли ранглар билан жилоланувчи мусиқали фаввора ишга туширилди.
Самарқанд шаҳри ўзининг қадим обидалари, меъморчилиги, улар атрофидаги обод ҳудудлар, истироҳат боғлари билан гўзал ва эътиборга лойиқдир.
Шаҳарда ҳозирги кунда 38 та фаввора мавжуд бўлиб, ушбу фавворалар шаҳарга янада кўрк бағишлайди. Шаҳар марказида жойлашган ушбу фавворалардан бири қайта таъмирланди. Эндиликда эса шаҳар фуқоралари ва меҳмонлари турли ранглар билан жилоланувчи мусиқали фавворадан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.
Манба: Uzbekistan Today
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
15-10-2014
ИЗОҲЛАР 0