Райҳон БААда саёҳатда
Хонанда Райҳон айни дамларда Бирлашган Араб Амирлигида саёҳатда. Хонанда инстаграмдаги шахсий саҳифасида саёҳати акс этган суратларни турли изоҳлар билан жойлаб бормоқда. Ҳар бир суратига ёзилган изоҳдан, Райҳон жуда ҳам ҳаётидан мамнунлиги ва бахтли эканлигини пайқаш қийин эмас.
Суратларда Райҳон Абу-Дабида жойлашган ШАЙХ ЗАЙД масжидини зиёрат қилганлигини кўриш мумкин.
Ҳар бир суратга Райҳон қуйидагича изоҳларни ёзиб қолдирган:
«Раббим уч йўл билан бизга жавоб беради. Бирида "Ҳа" деб, истаган нарсангни беради. Иккинчисида "Йўқ" деб, унданда яхшироғини беради. Учинчисида эса "Сабрли бўл" дея энг олийсини ҳадя қилади».
«Ҳаммаси яхшиликка!»
«Шундай вақт келадики, бутун қабих олам ва шундай одамлардан ўзингни олиб қочасан. Атрофингда эса сени бахтли қилаётган, ёмонни унутишга кўмаклашадиган, яхшиликка олиб борадиган инсонларни тўплайсан. Сени тўғри йўлга етакловчи инсонларни севгин. Ҳаёт жудаям қисқа уни бахтсиз яшаб ўтиш учун...»
Эслатиб зтамиз, 5 ноябрь куни Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарход Алимовларнинг никоҳи муносабати билан пойтахтимизда жойлашган масканлардан бирида элга ош берилган эди.
ИЗОҲЛАР 0