Саёҳат
Yurtimiz shaharlari dunyo sayyohlarini o'ziga jalb qilmoqda
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
Саёҳатда яхши суратлар яратишнинг 8 та қоидаси
Ҳар бир инсон бир йилда бир марта таътилга чиқиши ҳеч биримизга сир эмас. Ҳар бир киши аввалдан қаерга боришини ва ўз таътилини самарали ўтишини режалаштиради. Таътил муддати тез ўтиб кетади ва бизга ушбу дамдан фақатгина ўша вақтда қилинган ёқимли хотирага эга суратлар қолади. Бугун биз айнан мана шу таътил даврида ҳақиқатда яхши суратларни қилишнинг 8 та қоидасини эътиборингизга тақдим этамиз. Бу йўриқнома саёҳат қилишни ҳуш кўрган барча оддий инсонларгадир.
Аэропортда сотиладиган "открытка"ларга ўхшаш расмларни суратга олманг
Сиз борган шаҳарнинг машҳур жойларини, обидаларини суратга олаётган вақтингизда, ҳамма ерда кўриш ва топиш мумкин бўлган суратларни қилмасликка ҳаракат қилинг. Сиз бу жойларни ўзингиз мустақил равишда бирон-бир ракурс танлаб, масалан Эйфель минорасини паст тарафидан суратга олишингиз мумкин. Сиз қилган суратда барча оддий суратларда кўринмайдиган жиҳатларни тасвирга туширишга ҳаракат қилинг.
Ёдгорлик ҳайкаллари ёнида суратга тушишни унутинг
Ёдгорлик ҳайкаллари олдида суратга тушмаслик маъқул. Бунинг ўрнига фарзандингизни бирон-бир иш қилаётган вақтида суратга туширинг. Масалан, сиз борган мамлакатнинг бирон-бир миллий ширинлигини истеъмол қилаётганини ёки бўлмаса турмуш ўртоғингиз маҳаллий ахоли билан вақтини чоғ ўтказаётганлигини суратларингизда акс эттиринг.
Инсонларни суратга олинг
Инсонларни суратга туширинг деганимизда, албатта сайёҳларни эмас, балки кундалик ишлари билан машғул махаллий ахолини кўпроқ тасвирга туширишни назарда тутмоқдамиз. Кўпроқ кузатиб, кундалик ҳаётни суратга олинг. Бу таътил вақтингизда қилган суратларингизга ўзгача руҳият бағишлайди.
Суратларингизда нархкўрсаткичларини акс эттиринг
Бунда биз бозорларда, савдо дўконларида барча нарсаларга махаллий тилда ёзилган маҳсулотлар номи ва нархини назарда тутмоқдамиз. Бундай суратлар хотира альбомингизга ёқимли кайфият бағишлаши аниқ.
Маҳаллий бозорларга ва ярмаркаларга ташриф буюринг
У ер бизнинг бозорларга ўхшайди. Аммо ўзларинг ажралиб турадиган тарафлари мавжуд албатта. У ерда дўконларда топилмайдиган энг барра ва яхши маҳсулотларни топишингиз мумкин. Маҳаллий бозорларда юриб ўзингизни ўша жойлардаги инсонлар каби ҳис эта оласиз.
Фотоҳикоя яратишга ҳаракат қилинг
Бирон-бир жойни катта умумий планда суратга туширинг, дўконларда инсонлар нарсалар сотиб олиб, улар учун тўловлар амалга ошираётганини ёки бўлмаса юзидан табассум аримайдиган ёш болажонларни, шаҳар кўчаларини тасвирга туширинг, Бунинг барчасини бирлаштириб умумий чиройли фотоҳикоя ярата оласиз.
Маҳаллий миллий таомларни суратга олинг
Албатта ҳар бир саёҳатга йўл олган инсон у ердаги ресторанларни, ошхоналарга кириб ўша ернинг энг мазали ва машҳур таомларини истеъмол қилиб кўради. Шу сабабли буюртма қилган таомингизни ейишдан аввал уни чиройли дастурхон устида суратга олишни ҳам унутманг.
Ҳар бир кунга битта ёки иккита мавзу танлаб олинг
Таътил вақтидаги съемка жараёнида атроф ҳар хил қизиқарли нарсалар ва жойлар тўла бўлади. Шу сабабли киши ўзи билмаган ҳолда ҳамма нарсани кетма-кет суратга туширишни бошлайди. Бунинг оқибатида камерамиз кераксиз суратлар билан тўлиб кетади. Ушбу хол юзага келмаслик учун, режа қилиб олиш лозим. Масалан бир кун шаҳар кўчаларини ва чироқларни, кейинги кун эса дўкон, бозор, ярмаркаларни, ҳуллас тартиб билан чиройли жойларни суратга олиш лозим.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
10-07-2014
ИЗОҲЛАР 0