Саёҳат
Yurtimiz shaharlari dunyo sayyohlarini o'ziga jalb qilmoqda
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Саёҳат
"Шарқ тароналари" X Халқаро мусиқа фестивали
Жорий йилнинг 25-30 август кунларида кўхна Самарқанд шаҳрида дунё миқиёсида анъанавий маданият ва санъат байрамига айланиб бораётган “Шарқ тароналари” Х- халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
“Шарқ тароналари” мусиқа фестивали дастури доирасида турли давлатлардан келган миллий мусиқа ижрочилиги намуналарининг намойиши шунингдек, мусиқашунослар, композитор ва ижрочилар иштирокидаги илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.
Фестивалнинг асосий мақсади ва вазифалари миллий мусиқа санъати дурдоналарини кенг оммалаштириш, сақлаш ва мукаммаллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналарга муҳаббат руҳида тарбиялаш, халқаро маданий алоқаларини янада кенгайтиришдан иборатдир.

Дунё халқлари анъанавий мусиқа санъатининг сержило дурдоналарини ўзида жамлаган “Шарқ тароналари” мусиқий фестивалининг дастури йилдан-йилга ранг-баранг бўлиб бормоқда. Бу йилги дастур ҳам ўзининг бетакрорлиги билан барчанинг диққат эътиборини тортиши шубҳасиз.
Фестивал Республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада уюшмаси, давлат бастакорлар уюшмаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг кўмагида ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади.

Манба: sharqtaronalari.uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
21-07-2015
ИЗОҲЛАР 0