ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Офисда тушлик

Офисда тушлик. Pitixana Sheki

1797
0
"Офисда тушлик" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони «PITIXANA SHEKI» ресторани бўлди. Ушбу маскан пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, озарбайжон таомлари тайёрланадиган шинам ресторан. Биз уларнинг таомларини таътиб кўриш мақсадида офисга етказиб беришга буюртмани расмийлаштирдик. 
 
alt

Ресторан таомномаси уларнинг фейсбукдаги шахсий саҳифаларида жойлаштирилган бўлиб, тўғриси бу жуда ҳам қулай.
 
alt alt

alt alt


Бизнинг буюртма қуйидагиларни ташкил этди:

  • Гирс 
  • Довга
  • Гўштли ва кўкатли Кутаб 
  • Кюфта
  • Кюки
  • Пити
  • Гўштли Хингял
  • Кавказча картошка 
  • Кўмирда тайёрланган картошка
  • Дўлма 
  • Пахлава.
 

alt
 
Биз соат 11:38 да буюртмани расмийлаштиришга ресторанга қўнғироқ қилдик. Бизни айтарли даражада катта буюртмамиз тахминан соат 13:00да тайёр бўлишини маълум қилишди. Ва биз кутган буюртмани офисимизга 13:28да етказишди. 
Албатта биз ўзимизни озарбайжон ошхонаси таомлари бўйича экспертлар деб айта олмаймиз, аммо мазасини таътиб, синаб кўриш қизиқарли бўлди. Аминмизки, сиз ҳам баъзида турли масканларда ўзингиз учун янги таъмга ва номга эга таомларни таътиб кўрасиз. Шунинг учун ҳам қуйида сизга озарбойжонча номга эга бўлган тоамларга қуйида қисқа шарҳлар ёзиб кетамиз. Агар сиз янгиликларни ҳуш кўрсангиз, бизнинг мулоҳазамиз сизга қизиқарли бўлади.  
 
Гирс - бу бизнинг чучварага ўхшаган таом бўлиб, фарқи шундаки тугулганда битта учи тугилмай қолдирилади. Шўрваси мазали бўлиши учун. Бизга ўз ўрнида озарбайжон чучвараси бир оз пишириб юборилгандек туюлди, лекин умуман олганда ёмон эмас эди. 

alt

Довга - нохат, гуруч, кўкатлар (ялпиз, кашнич, пиёз), тухум ва мацони- қатиқдан тайёрланган мазали ва фойдали шўрва. Жуда ҳам мазали таъмга эга, яхна таом бўлиб чиқди. 

Кутаб  - бу бизнинг вариқимизга ўхшаган таом бўлиб чиқди. Юпқа хамир ва қиймадан пиширилган озарбайжон егулиги. Ичига қийма, кўкат, анор доналари, пишлоқ ва пиёз қўшилган. Айтганимиздек варақига ўхшаб кетади, фарқи ёғлик эмас ва хамири жуда ҳам майин. Бир оз қуруқроқ.
 
alt

Кюфта - қўй гўштидан қилинган фрикаделкалар. Жуда ҳам ёғли. Бу тоамнинг мазаси ҳақида ҳамксблар фикри турлича бўлди. Баъзилар учун умуман мазасиз бўлиб кўринди, яна кимдурга ёқди. 
 
alt
 
Кюки - вегетариан таоми бўлиб, кўпиртирилган тухумлардан тайёрланиб, турли ҳил ингредиентлар билан аралаштирилган. Жуда ҳам мазали ва тўйимли таом бўлиб чиқди. Ўзгача таъмга эга кўкат мазасини зийрак ҳамкасблар дарров сезишди.
 
alt

Пити - бу таом қўй гўштидан 8 соат давомида кўзачада тайёрланади. Бизнинг мохарага ўхшаган тоам ҳам десак бўлади. Жуда ёғли шўрва. Ҳаммага ёқди, бир оз тузи кам. 
 
alt
 
Гўштли Хингял - ёғли таом. Аниқроқ қилиб айтсак шилпилдоқ. Биз бу таомни объектив тарзда баҳолай олмадик. Чунки етказиб берилгунча у совиб қолган эди. Бизнинг фикримизча уни иссиқ тортирлганда дарров истеъмол қилиш лозим.
 
alt

Кавказча картошканинг иси эса жуда ёқимли эди. Аммо тоам тузсиз эди. 
 
alt

Кўмирда тайёрланган картошка- жуда мазали. Бир оз аччиқроқ. 
 
alt

Дўлма катта ва жуда ҳам тотли. Дўлма ҳаммамизнинг эътиборимизни ўзига тортди ва ҳаммадан биринчи бўлиб еб тугатилди. 
 
alt

Пахлава ҳам ҳамага ёқди ва ҳурсанд қилди.
 
alt
 
Олти киши учун ҳисоб 139 000 сўмни ташкил этди. Фикримизча ёмон эмас. Нарх ва сифат бир-бирига ҳамоҳанг, ўзини оқлайди. Аммо биз ресторан таклиф этаётган таомларни масканннинг ўзида иссиқ тарзда танаввул қилиш керак деган фикрга келдик. Ана ўшанда сиз озарбайжон ошхонасининг барча таомлари асл мазасини ҳис этиб, лазатланишингиз мумкин бўлади. 

 
Ёқимли иштаҳа!
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-07-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг