ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Фудтестлар

Foodtest: Грекча салат

Навбатдаги Foodtest вақти келди, ва бу сафар тестимиз объекти "Грекча" салат.
1 порция салатнинг нархи 16 000 сўмдан 32 000 сўмгача фарқ қилди. 
Энг яхши "Грекча салат номига сазовор бўлиш учун қуйидаги масканлардан харид қилинган салатлар номзодлик қилди:
 
№1 Issimo 
№2 Affresco
№3 Лофт  
№4 City Grill 
№5 Barbaris 
№6 Amore Mio 
 
alt
 
Ҳайъат азолари сифатида бу сафар «AGROMIR» компанияси ходимларини таклиф қилдик. Ўз навбатида уларга ташаккуримизни билдириб қоламиз!
Сизларни ҳайъат аъзолари билан таништирамиз: 
 
alt
 
Венера Фатихова,
Екатерина Эмиросан, 
Нигора Хусанова, 
Ирина Беленькова. 
 
Энди эса ҳакамлар ҳайъатининг салатларга берган тавсифи билан танишинг:

 
alt
 
№1 Issimo  - зайтун мевалари майда тўғралган, лимон шарбати камлик қиляпти, барча масаллиқлар барра.

 
alt
 
№2 Affresco  -  салат мазали, лекин пиёз меъёридан ортиқлиги ва қўзиқорин қўшилгани сабабли Грекча салатга ўхшамаяпти, лимон шарбати камлик қиляпти.  

 
alt
 
№3 Лофт  - лимон шарбати кам, оддий уй салатига ўхшайди, ҳаддан ташқари помидори кўп, салатнинг кўриниши чиройли. 

 
alt
 
№4 City Grill  - лимон шарбати етарли.

 
alt
 
№5 Barbaris – зираворлари жойида, салат барглари камроқ, помидорлар (черри) йирик тўғралган ва тозаланмаган, зайтун мевалари бемаза.

 
alt
 
№6 Amore Mio  -  фетаки пишлоғи жуда ҳам мазали ва майин, помидорлари аксинча бемаза, зираворлар етишмайди. 

 
alt

 
Овоз бериш натижалари бўйича:

  №1 №2 №3 №4 Жами баллар Ўринлар
№1 Issimo 4 4 4 4 16 2
№2 Affresco  2 3 2 6 13 4
№3 Лофт 1 1 1 5 8 6
№4 City Grill 6 6 6 3 21 1
№5 Barbaris 5 2 3 1 11 5
№6 Amore Mio 3 5 5 2 15 3
 

Дегустация натижаларига кўра «Мyday.uz танлови» деб «City Grill» ресторанидан хард қилинган «Грекча» салат топилди! 

 
alt

Шуни эслатиб ўтамиз, FoodTest’имизда иштирок этаётган таомлар хариди сир тутилади ва ҳеч бир маскан маъмурияти ва ходимлари нима мақсадда улардан мазкур таомни харид қилаётганимизни билишмайди. Дегустацияда иштирок этган ҳар бир порция таом myday.uz  редакцияси ҳисобидан харид қилинган, ҳомийлар жалб қилинмаган ва текинга тақдим этилмаган.

Агар Сизда бирон бир таомни тестдан ўтказиш фикри уйғонган бўлса, бемалол изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин!


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг